Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ЭЪЛОН!
Марказий банк - маҳаллаларда!

Жорий йилнинг 19 март куни Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлар билан учрашувида берган топшириқлари бўйича Марказий банк вилоятдаги барча тижорат банк раҳбарлари билан биргаликда қуйидаги график асосида тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмоқда.

Мазкур учрашувда тадбиркорлар ўз фаолиятини ташкил этишда юзага келаётган муаммоли масалалари юзасидан бевосита вилоят Марказий банк ва тижорат банк раҳбарларига мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек, тадбиркорларни қийнаётган масалаларга ечимлар, масофавий банк хизмат туралари ва барча турдаги банк маҳсулотлари тўғрисида тушунчалар берилади ҳамда "Ғояни - лойиҳага айлантириш" борасида самарали чоралар кўрилади.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Бугун вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши, Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг кенгайтирилган қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Андижон вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши раиси Ўктамжон Ахунов, Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева ҳамда вилоят ташкилотларининг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram
Кенгайтирилган қўшма йиғилишда Андижон вилояти ҳудудий давлат органлари раҳбарларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолияти бўйича ахборотлари тингланди.

Тадбирда сўз олганлар вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш ҳамда банк тизимларида коррупция ҳолатларини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида айтиб ўтдилар.

Шунингдек, йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Ж. Ширинов сўз олиб, ҳудудий кенгашнинг “иши номига” бўлмаслиги, фаолиятини туман ва маҳаллалар билан боғлаши зарур эканлигига тўҳталиб, ҳудудий кенгаш фаолиятини тўғри йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берди.

Facebook | YouTube | Web-site
Instagram| Telegram