Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 15 июнь куни бўлиб ўтган “Ҳокимлик соати”да келажак авлоднинг диний ва маънавий дунёсини бойитишда имомларимизнинг хизмати беқиёс эканлигини таъкидлаб, туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотларга уларни моддий томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берганди. Шунга биноан, Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ҳудудда фаолият юритаётган 13 нафар имомларга 1 гектардан ер ажратиб берди. Шу ернинг ўзида уларга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи кадастр ҳужжатларини ҳам топширди. Унга кўра, энди имомлар бу майдонларда турли сабзавотлар етиштириб, қўшимча даромад топиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, уларнинг хонадонларига 1 тоннадан буғдой тарқатилди. Албатта, уйи донга тўла кишида хотиржамлик бўлади. Айтиш мумкинки, вилоят раҳбари томонидан кўрсатилган бундай олийжаноблик намунаси ҳар бир касб эгасини ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, юртга дахлдорлик ҳиссини оширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРДА

Асака туманида яшовчи фуқаролар навбатдан ташқари қабул қилиниб, ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари бирма бир тингланди ва ўрганилди.
Фуқаролар асосан ишга жойлашиш, уй-жой олиш ва оилавий масалаларда мурожаат қилдилар. Тадбиркорлар томонидан тайёрланган лойиҳалар кўздан кечирилди. Ҳар бир фуқаронинг мурожаатига кўра тегишли масъул ташкилот раҳбарларига ҳал этиш мақсадида топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, айрим масалалар тегишлилиги бўйича рўйхатга олиниб ҳал этиш мақсадида масъул ташкилот раҳбарларига муддати билан бириктирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Aндижонда ёшлар ўртасида фриланслик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган онлайн семинар машғулотлари ўтказилди

Пандемия шароитида ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида фриланслик соҳасини ривожлантириш, интернет технологиялари орқали даромад топишларига кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 16-июнь куни Aндижон шаҳридаги "Digital City" (Рақамли шаҳар)да "Замонавий касблар" мавзусида онлайн семинар дарс машғулотлари ўтказилди.
Семинар доирасида муваффақиятга эришган дастурчилар томонидан ёшларга Сотcиал медиа маркетинг, График дизайн, Wеб дастурлаш, Wеб дизайн, Дигитал маркетинг, Мошен график соҳаларида зарур билимлар берилди.
Ўтказилган семинарда 250 нафардан зиёд ёшлар ва ёш дастурчилар иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
#Тезкор

Асака туманида карантинда бўлган 71 нафар фуқароларга карантин муддати тугаганлиги сабабли уйларига рухсат берилди. Уларнинг орасида Қирғизистон фуқароси ҳам бор.
14 кунлик кузатув муддатида уларда касаллик белгилари аниқланмади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича Булоқбоши туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими Ўткирбек Мамуров иштирокида брифинг бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Фарзандларимизнинг сифатли таълим олишлари келажак равнақи учун хизмат қилади

Бугун вилоят ҳокими Андижон шаҳрида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги хусусий мактабга борди.
Шуҳратбек Абдураҳмонов даст аввал мактаб ҳудудида қурилаётган ошхона, ёпиқ спорт зали ва фаоллар зали қурилишини кўздан кечирди. Жараён давомида вилоят раҳбари ушбу иншоотлар қурилишига оид талаблари ва таклифларини билдирди.
Қурилиш бинолари кўриб чиқилганидан сўнг Андижон вилояти ҳокими устоз ва мураббийлар билан бевосита суҳбат ўтказди. Ушбу суҳбатда бир қанча масалалар ўртага ташланди. Жумладан, мавжуд пандемия шароитида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда янги ўқув йилини бошлаш ва таълим сифатига максимал ёндошиш керак эканлигини алоҳида эътироф этди.
Суҳбат давомида устоз-мураббийлар таълим сифатида ижобий натижаларга эришиш юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этдилар.
Вилоят ҳокими устозларга янги ўқув йилини олиб боришда муваффақият ва зафарлар тилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласида селектор йиғилиши ўтказилди

Куни-кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида олдимизга жорий йилда мактаб, коллеж ва олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Куннинг иккинчи ярмида Вилоят раҳбари раислигида мактаб, коллеж директорлари, синф ва гуруҳ раҳбарлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари ҳамда масалага таъаллуқли вилоят ташкилоти раҳбарлари иштирокида селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Шуҳратбек Абдураҳмонов, мактаб, коллеж, олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг аниқ рақамлар билан баён этилган сонига таяниб уларни ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ёшларга самарали йўналишлар кўрсатиб уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш масаласида сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram