Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ислоҳотчи бўлса, ижро органи раҳбарлари ҳам ўрганади, жамият ўзгаради, муҳит ўзгаради

Шавкат Мирзиёев: Если предприниматель будет реформатором, руководители исполнительных органов научатся, общество и среда изменятся

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган айрим ўзгаришлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Тадбиркорлар учун имтиёзлар қўлланилиши кафолатланади.

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш ҳамда иқтисодиётни жиловлаш, шу жумладан санитария ва эпидемиология қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолият юритишига имконият яратиш ва қайта тиклаш борасида кенг кўламли чоралар кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ҳалқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг 6-чақириқ 7-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг коронавирус пандемиясига оид Фармонлари ва Қарорлари ижроси юзасидан махаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларининг хисоботларини эшитиб борилиши бўйича Халқ депутатлари туман кенгашининг қўшимча иш режасига асосан туман бандликка кўмаклашувчи марказ раҳбари С.Ахмедов, махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи К.Махамаджонов ҳамда туман “Агробанк” АТБ бўлими бошқарувчиси О.Ўринбоевларнинг туманда “Саховат ва кўмак” умумҳалқ ҳаракатини тизимли ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан хисоботлари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ВАТАНПАРВАР МАРД ВА ФИДОИЙ ЎҒЛОНЛАР–ЮРТ ИФТИХОРИ

Сардоба сув омборида содир бўлган техноген фалокат оқибатларини бартараф этишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафида хизмат қилаётган Олтинкўллик Аропов Бунёдбек хамда Муҳамаджонов Абдурашидларнинг ҳам хизматлари катта бўлди. Ўз зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан бажарган бундай мард, фидоий гвардиячилар билан фахрланамиз. Бугун бу юртдошларимизнинг ота-оналарига мана шундай ватанпарвар фарзандларни тарбиялаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлигининг ташаккурномалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
БЎСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Туман ҳокими бугун битирувчи ёшлар билан учрашиб, уларнинг келгуси режалари билан танишди ва ёшларга хаётда ўз ўринларини топишлари учун ўз таклиф ва маслаҳатларини билдирди. Учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан мурожаат қилдилар. Туман ҳокими ёшларнинг таклифларини қўллаб қувватлашга доим тайёр эканини айтиб ўтди. Ҳоким ва ёшлар учрашуви кўтаринки рухда савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
"АҚЛЛИ" ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИ ЎРНАТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ биносида Жамиятнинг шаҳар-туман филиалларининг муҳандислари ва метрологлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда Технопарк (ҳисоблагичларни ишлаб чиқариш корхонаси) ходимлари томонидан газни бошқаришнинг автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ва электрон газ ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш жараёни ҳамда тартиби ҳақида йиғилганларга тушунчалар берилди. Намойиш этилган видеоролик ҳамда слайдлар орқали табиий газни тўлиқ, аниқ ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, табиий газ таъминотидаги йўқотишларни камайтириш ва истеъмолчиларнинг тўлов маданиятини оширишга хизмат қилиши ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Хонободда имтиёзли кредитлар асосида тикув машиналари берилди

Хонобод шаҳрида ҳотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни оилавий даромадларини ошириш мақсадида бугун 44 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредитлар асосида тикув машиналари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясини олдини олиш бўйича Андижон вилоятида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шохруҳмирзо Мамажонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқитишни такомиллаштириш, талабаларнинг малакасини ошириш вазифалари белгиланди.
“Электрон ўқитиш дастури”ни битирганларни давлат ва хўжалик муассасаларига ишга олиш зарурлиги таъкидланди.
Ҳудудларда IT парк филиаллари ва ўқув марказлари очиш, соҳа мутахассисларига шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о ходе развития сферы информационных технологий.
Поставлены задачи по совершенствованию проекта "Один миллион программистов", повышению навыков студентов в данной области.
Отмечена необходимость трудоустройства выпускников курсов "Программы электронного обучения" в государственных и хозяйственных организациях.
Даны поручения по открытию филиалов IT-парка и учебных центров в регионах, созданию условий для специалистов сферы.

#Mirziyoyev #yigilish #AKT #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter