Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Forwarded from OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati (Олтинкўл туман матбуот хизмати)
Олтинкўлик миришкорлар далаларда тиним билмай меҳнат қилишмоқда. Хусусан, ҳозирги кунда ғўза қатор ораларига соя уруғини экиш ишлари жадал суръатлар билан олиб бориляпти. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги “Олтинкўл водий гулшани” фермер хўжалигида бўлиб, бу борада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
ОЛТИНКЎЛ ТУМАН МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Андижонда 1 нафар бемор буткул соғайди

Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди.

Андижон вилояти ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бемор реабилитация учун юборилди.

Вилоятда айни вақтга қадар 174 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар сони 175 нафарга етди.

Ҳозирда Андижонда даволанаётган беморлар 2 нафар қолмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СИРДАРЁДА БУНЁДКОРЛИКНИНГ AНДИЖОНЧА НАМУНАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА
__________
В Сырдарье создаются дома по Андижанскому

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Болалар келажак устунларидир

1 июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажонлар мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисолидир.
Ушбу байрам муносабати билан Андижон шаҳрида жойлашган болалар шахарчасидаги 90 нафар тарбияланувчиларга 5 хил турдаги бадиий китоблар, 10 хил турдаги ўйинчоклар ва маиший техника воситаларидан иборат бўлган вилоят ҳокими совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
СИРДАРЁДА БУНЁДКОРЛИКНИНГ AНДИЖОНЧА НАМУНАСИ ҚАД РОСТЛАМОҚДА

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятида рўй берган техноген фалокат оқибатларини бартараф этиш учун Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида мингдан ортиқ Андижонлик бунёдкорлар, муҳандису мутахассислар Мирзаобод туманига йўл олишганди.
Ўтган қисқа вақт ичида малакали бинокорлар томонидан Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида вилоятимиз учун ажратилган барча – 132 та уйнинг том қисми тўлиқ ёпиб бўлинди.
Айни чоғда ҳар бир тураржой учун иссиқхоналар ҳам қуриб берилмоқда. Бу эса маҳаллий аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли тарзда қондириш билан бирга уларнинг узоқ муддат давомида даромад манбаига эга бўлишига замин яратади.
Қурилиш ишларида жами Андижонлик 1875 та хашарчилар фаолият олиб бормоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram