Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.2K subscribers
45.1K photos
5.42K videos
9 files
12K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон тумани "Иттифоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олий таълим муассасалари битирувчи ёшлари билан учрашди.

Учрашувда талабалар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра давлат бошқаруви органларида ишлаш истагида бўлган ёшлар қатнашдилар.

Улар билан бўлиб ўтган самимий мулоқот давомида вилоят раҳбари томонидан бошқарув органларида ишлашнинг масъулиятли эканлиги ва ўз устида янада кўпроқ ишлаш кераклиги тўғрисида сўз борди.

Талабалар билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг уларни керакли жойларда ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш тўғрисида масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбошида 2023 йил охиригача ичимлик суви таъминоти 98 фоизга етади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жойларда ёшлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Балиқчи туманининг чекка ҳудуди бўлган "Оқтепа" МФЙда ёшлар билан учрашув ўтказилди. Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган очиқ мулоқотда туман ҳокими ҳамда мутасаддилар ёшларнинг мурожаатларини тинглашди. Масъуллар бириктирилиб, ёшлар муаммолари жойида ҳал этилди.

Асака тумани ҳокими ҳам туманнинг "Улуғбек" маҳалласидаги ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди. Мулоқотда ёшлар ва айниқса қизил тоифадагилар томонидан билдирилган мурожаатлар шу куннинг ўзида амалий ижрога қаратилиб, уларни ҳал этиш чораларига киришилди.

Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи "Гулистон" маҳалласида истиқомат қилувчи қизил тоифага киритилган ёшлар билан учрашди. Уларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммолари ўрганилди. Ёшлардан тушган таклиф ва сўровларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти учун "Ҳаж-2023" мавсуми бошланди

“Ҳаж – 2023” мавсумида Андижон вилоятидан илк зиёратчилар Андижондан Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.

"Ҳаж-2023" мавсумидан Андижон вилоятидан 1648 нафар ҳамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган. Бугун эса 245 нафар фуқароларимиз Мадина шаҳрига жўнаб кетдилар.

Бўлажак ҳожилар Наманган халқаро аэропортидан Наманган-Мадина йўналишида Мадина шаҳри томони йўл оладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok