Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.4K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

Мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Мaданият ва истироҳат боғлари, барча кўнгилочар масканлари болажонларнинг қувонч ва қийқириқларига тўлади.

Бугун ушбу сана муносабати билан Андижон вилояти қўғирчоқ театрида болажонлар учун қизиқарли воқеаларга бой бўлган спектакл намойиш этилди. Спектаклда қаҳрамонларнинг чиқишлари болажонларга бир олам қувонч улашди.

Якунда эса болажонларга вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги сана муносабати билан Андижон вилояти қўғирчоқ театрида болажонлар учун қизиқарли воқеаларга бой бўлган спектакл намойиш этилди. Спектаклда қаҳрамонларнинг чиқишлари болажонларга бир олам қувонч улашди.

Якунда эса болажонларга вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан вилоятдаги АЁҚШларда қуёш панелларини ўрнатиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Тарғиботлар давомида вилоятдаги жами АЁҚШлар эгаларига қуёш панелларининг фойдали томонлари юзасидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида жами бўлиб 1680 кВтли қуёш панелларини ўрнатишга эришилди.

Шунингдек, тарғибот жараёнида қуёш панелларига яна қўшимча ўрнатилса кунлик электр энергияга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қоплаб, эҳтиёжларидан ортиқ электр қувватини давлатга сотиш натижасида қўшимча даромад олиш манбасига эга бўлиши юзасидан тушунтиришлар бериб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган АЁҚШларда қуёш панелларини ўрнатиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижонда

🔹Андижон тумани - Жажжи болажонларнинг қувончи чексиз

🔹Асака тумани - Бахрин МФЙ ёшлари Стритбол йўналишида Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди

🔹Бўстон тумани - «Меҳр қўлларини узатайлик» шиори остида хайрия тадбирлари бўлиб ўтди

🔹Булоқбоши тумани - "Зукко" кутубхон танловида Булоқбошиликлар биринчи ўринни эгалладилар

🔹Қўрғонтепа тумани - 41-ДИМ битирувчиси муддатидан олдин АҚШдаги 20 дан ортиқ олийгоҳларга грант асосида ўқишга қабул қилинди

🔹Избоскан тумани - Избоскан оқшоми

🔹Жалақудуқ тумани - Янги оқава сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда

🔹Пахтаобод тумани - Пахтаободда илғор фермерлар рағбатлантирилди

🔹Марҳамат тумани - Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабар юзасидан муносабат

🔹Улуғнор тумани - Болажонлар учун байрам тадбири бўлиб ўтди

🔹Балиқчи тумани - Шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда

🔹Хўжаобод тумани - Қизил тоифадаги фуқароларнинг муаммолари ўрганилди

🔹Шаҳрихон тумани - Болалар куни кенг нишонланди

🔹Хонобод шаҳри - Туризм йўналиши ривожлантирилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ижтимоий_ролик

⚡️Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Яқинда хат олдик. Ижтимоий ролик ушбу хат муаллифининг илтимосига биноан тайёрланди. У бу ҳақда барча давлат хизматчилари билишини хоҳлади.

— Қайси ота ўз фарзандидан бахтли болалигини тортиб олади? Мен шундай қилдим. Қанийди вақтни орқага қайтара олсам, — деб ёзибди собиқ давлат хизматчиси!

Бугун байрам. Бироқ, мамлакатимиз болалари бир кун эмас, ҳар кун бахтли яшашга, ҳар кунини байрамдек ўтказишга муносиб. Ҳар кун ота-онаси, яқинлари меҳрини ҳис қилишга ҳақли. Биз болажонларимиз учун шундай ҳаётни истаймиз!

◽️Роликни ҳамкасбларга ҳам улашиш тавсия этилади.

❗️Full формат.

Каналга уланиш — @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун "Болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан ҳудудларда байрам тадбирлари ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok