Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.4K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилоятининг шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги ички кўчаларни 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар шағаллаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш белгиланган.

Балиқчи туманидаги 12 та МФЙларнинг 28 та кўчасида жами 23,3 км ички йўлларни шебенлаштириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари 9 та МФЙларнинг 29 та кўчаларида қўшимча шебенлаш ишларини амалга ошириш белгиланиб, бугунги кунда "Қумтепа", "Олчазор", "Дўнгсарой" ва "Дарёбўйи" МФЙларида 5,75 км ички кўчаларда шебенлаш ишлари бажарилди.

Ҳозирда ишлар қизғин давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда "Зукко китобхон" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Муросасиз, қизғин кечган китобхонлик танлови натижаларига кўра:

🥇1-ўрин Булоқбоши тумани,

🥈2-ўрин Пахтаобод тумани,

🥉3-ўрин Қўрғонтепа тумани жамоалари эгалладилар.

Якунда барча ғолиб ва совриндорлар тантанали тақдирландилар.

❗️Eслатиб ўтамиз, эндиликда мазкур танлов ҳар ойда ўтказиб борилади. Бу гал мағлуб бўлганларда ва қатнашолмай қолганларда ҳали имконият кўп.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда стритбол мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Маҳалла ёшлари ўртасидаги "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўғил болалар ўртасида стритбол мусобақаларининг Андижон вилояти босқичи бўлиб ўтди.Унда мусобақаларнинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 240 нафар йигитлар 3 та (16-21, 22-26, 27-30) ёш тоифасида ўзаро беллашдилар.

Мусобақа якунларига кўра юқори натижани қайд этган 9 та жамоа "А", "Б", "C" лигалар доирасида мусобақаларнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok