Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Бугун Андижонда

🔹Андижон тумани - Андижон туманида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда

🔹Асака тумани - Нуронийлар билан велосаёҳат давом этмоқда

🔹Бўстон тумани - "Сариқжўга" маҳалласида шағаллаштириш ишлари олиб борилди

🔹Булоқбоши тумани - Бўлоқбошида тиббий кўриклар бўлиб ўтди

🔹Қўрғонтепа тумани - Президент ташаббуси асосида ўқувчилар, талабалар ва ишчи ходимлар учун театр томошалари бўлиб ўтди

🔹Избоскан тумани - Маҳаллалардаги муаммолар бартараф этилмоқда

🔹Жалақудуқ тумани - Аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди

🔹Олтинкўл тумани - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди

🔹Пахтаобод тумани - Пахтаободда ғўзалар гуллади

🔹Марҳамат тумани - Ғалла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан амалий семинар бўлиб ўтди

🔹Улуғнор тумани - Ёшлар муаммолари тизимли равишда ўрганилмоқда

🔹Балиқчи тумани - Маҳаллабай ишлаш тизими натижасида ёшлар муаммолари ҳал этилмоқда

🔹Хўжаобод тумани - Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеохабар юзасидан муносабат

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
1-июнь "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати барча болажонларни ушбу кун билан самимий муборакбод этади!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйича 1664 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Марҳамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шаҳрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шаҳри (кўриш)

🛍E-AUKSION мобил иловаси
📞
+998 (74) 223 22 12

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
1 Июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”да унутилмас хотираларга эга бўлинг.

Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган “Бахтиёр юртнинг-бахтли фарзандлари” шиори остида байрам фестивалларига чорлаб қоламиз.

Андижон шаҳрида жойлашган:

1) Вилоят Қўғирчоқ театри

2) Эко-Парк

3) А.Навоий истироҳат боғи

4) FlowersPark гуллар боғи

5) Болалар боғи ва вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларининг истироҳат боғларида болажонларимиз учун аталган шоу дастурлар намойиш этилади.

1 июнь куни кўнгилочар ўйинлар ва танловлар, саҳна кўринишларию байрамона томошаларга бой бўлган шоу-дастуримизга барча болажонлар ҳамда болалик хотираларини соғинганларни чорлаб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жалақудуқ тумани "Туялас" ва "Шархончеки" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уй-жойларни ҳамда туман маркази ва унга яқин ҳудудлардаги 18 мингга яқин аҳолини илк бор оқава сув (канализация) тизимлари билан таъминлаш мақсадида Жалақудуқ тумани "Қиличмозор" МФЙ ҳудудида 1 дона 600 м3 қувватига эга бўлган локал оқава сув тозалаш иншооти, "Шархончеки" МФЙ ҳудудида 1 дона оқава сув насос станцияси ва 8 км узунликдаги марказий ва босимли оқава сув тармоғини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг III-чорагида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилиб фойдаланишга топширилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятининг шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги ички кўчаларни 17 май кунидан 17 июнь кунига қадар шағаллаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш белгиланган.

Балиқчи туманидаги 12 та МФЙларнинг 28 та кўчасида жами 23,3 км ички йўлларни шебенлаштириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари 9 та МФЙларнинг 29 та кўчаларида қўшимча шебенлаш ишларини амалга ошириш белгиланиб, бугунги кунда "Қумтепа", "Олчазор", "Дўнгсарой" ва "Дарёбўйи" МФЙларида 5,75 км ички кўчаларда шебенлаш ишлари бажарилди.

Ҳозирда ишлар қизғин давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда "Зукко китобхон" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Муросасиз, қизғин кечган китобхонлик танлови натижаларига кўра:

🥇1-ўрин Булоқбоши тумани,

🥈2-ўрин Пахтаобод тумани,

🥉3-ўрин Қўрғонтепа тумани жамоалари эгалладилар.

Якунда барча ғолиб ва совриндорлар тантанали тақдирландилар.

❗️Eслатиб ўтамиз, эндиликда мазкур танлов ҳар ойда ўтказиб борилади. Бу гал мағлуб бўлганларда ва қатнашолмай қолганларда ҳали имконият кўп.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok