Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Андижон” массивида вилоят ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида семинар ташкил этилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, қурилиш ташкилотларининг вакиллари ҳамда лойиҳачилар иштирок этдилар.

Жараёнда мутасаддилар вилоятимизда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, иситиш тизими самарадорлигига эришиш ва қуёш панелларидан фойдаланишнинг аҳамияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Шунингдек, “Технопарк” масъулияти чекланган жамиятининг мутахассислари корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдимотини ўтказдилар. Иситиш насослари, газ тақсимлаш пунктлари, йиғиладиган кўчма совутгичлар, смарт сув ҳисоблагичлар каби 13 турдаги маҳсулотларни ишлаш тизими, электр-энергия тежамкорлиги ва қулайликлари ҳақида маълумотлар бердилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Меҳнат таътиллари давомийлиги қандай ҳисобланади?

Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар! Фарзандларингизни тақиқланган ва очиқ сув ҳавзаларида чўмилишига йўл қўйманг! Унинг оқибати аянчли бўлиши мумкин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида қуёш панеллари ўрнатиш ишлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугунги Андижон

Айни кунларда Андижон шаҳрининг кўплаб ҳудудларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари автомобиль йўлларида ҳам таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok