Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилояти бўйича 1923 та тадбиркорлик учун ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Мархамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шахрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шаҳар (кўриш)

🗂 E-AUKSION мобил иловаси
🎞 Видео қўлланма

📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (74) 223 21 22

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Жорий йилнинг 28 май куни Андижон вилоятига Ҳиндистон гастрономик туризм ассоциацияси президенти Ражеев Гоял ҳамда Ўзбекистон-Покистон маданият ва савдо маркази директори Аммад Роҳаил ташриф буюрди.

Ташриф давомида Андижон вилоятида гастрономик туризмни ривожлантириш, соҳага оид сифатли контентлар тайёрлаш, Ҳиндистондан Андижонга гастрономик туризмга қизиқувчи сайёҳлар оқимини ошириш, Покистон билан маданият соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалалари мухокама этилди.

Меҳмонлар ташриф давомида Андижон вилоятига хос миллий таомларнинг тайёрланиш жараёни билан яқиндан танишиб видеоконтентлар тайёрладилар. Шунингдек жорий йилнинг июль ойида Ҳиндистоннинг етакчи "Foodbloger"ларини Андижон вилоятига ташрифи ва август ойида Покистонлик мототуризм сайёҳлар гуруҳининг Андижонга ташрифи юзасидан икки томонлама келишувларга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#mobile_photo

Хабарингиз бор вилоятимиз бўйлаб маҳаллаларда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Пахтаобод туманининг "Хаётбахш" маҳалласида ҳам давом этаётган ушбу жараён боис айни дамгача ҳудуднинг 7,3 км қисмида шағаллаш ишлари амалга оширилди.

Бўстон туманининг “Пиллакор” маҳалла фуқаролар йиғи ҳудудидаги ички кўчаларда эса шебенлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу ишлар давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Андижон” массивида вилоят ҳокимининг ўринбосари раҳбарлигида семинар ташкил этилди. Унда шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, қурилиш ташкилотларининг вакиллари ҳамда лойиҳачилар иштирок этдилар.

Жараёнда мутасаддилар вилоятимизда электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, иситиш тизими самарадорлигига эришиш ва қуёш панелларидан фойдаланишнинг аҳамияти хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Шунингдек, “Технопарк” масъулияти чекланган жамиятининг мутахассислари корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тақдимотини ўтказдилар. Иситиш насослари, газ тақсимлаш пунктлари, йиғиладиган кўчма совутгичлар, смарт сув ҳисоблагичлар каби 13 турдаги маҳсулотларни ишлаш тизими, электр-энергия тежамкорлиги ва қулайликлари ҳақида маълумотлар бердилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кодексни_ўрганамиз

⚡️Меҳнат таътиллари давомийлиги қандай ҳисобланади?

Ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳар йилги меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ишланмайдиган байрам кунлари меҳнат таътилларининг давомийлигини белгилашда ҳисобга олинмайди.

Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда айрим тоифадаги ходимларга бериладиган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан календарь бўйича иш кунларида ҳисоблаб чиқарилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар! Фарзандларингизни тақиқланган ва очиқ сув ҳавзаларида чўмилишига йўл қўйманг! Унинг оқибати аянчли бўлиши мумкин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида қуёш панеллари ўрнатиш ишлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok