Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#mobile_photo

ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Хабар бериб келаётганимиздек, айни кунларда вилоятимиз маҳаллаларининг ички кўчаларида шағаллаш ишлари давом этмоқда.

Ҳозирда Пахтаобод тумани "Янгичек" маҳалласининг ички кўчаларида 1,7 километр масофада шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Бўстон туманининг "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички кўчаларда ҳам шағаллаштириш ишлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқотилган бўлса тиклаш тартиби қандай?

Батафсил видеода танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“ҲАҚИҚАТ” МАҲАЛЛАСИНИНГ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Давлат раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори ижроси юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали таркибидаги электр таъминоти ходимлари томонидан ҳудудларда реконструкция ва модернизация ишлари давом этмоқда.

Хусусан, Жалақудуқ туманининг “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудида ҳам дастур ижроси бўйича реконструкция ва модернизация ишлари бошлаб юборилган. Айни вақтда ушбу маҳаллага жами 70 дона темир –бетон таянчлар ўрнатилиб 1,2 км узунликдаги янги замонавий СИП кабель тармоқлари тортилмоқда.

Шунингдек, электр таъминотини барқарорлигини сақлаш мақсадида қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатиб ишга тушириш ишлари режалаштирилган.

Ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok