Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#mobile_photo

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир гуруҳ мутахассислар "Пиллачилик" йўналишини ривожлантириш мақсадида тажриба алмашиш учун Ветнам Республикасида бўлишган эди.

Куни кеча Ветнам Республикасидан ташриф буюрган делегация аъзолари Марҳамат туманида бўлдилар. Ташриф давомида меҳмонлар тумандаги "Ипак кўчат кластер" фермер хўжалиги фаолияти билан танишдилар.

Делегация аъзолари туман ҳокими, масъуллар ва фермер хўжалиги раҳбари ҳамроҳлигида пиллачиликни ривожлантириш мақсадида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, олиб борилаётган илмий изланишлар билан яқиндан танишдилар ва соҳада амалга оширилаётган янгиликларга ижобий баҳо бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАЪЗИЯ

21 май куни Даминжонов Ҳазратилло Қодиржонович вафот этди.

У 1969 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1992 йили Андижон Давлат тиллар педагогика институтини, 1996 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2000 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясини тамомлаган.

Даминжонов Ҳазратилло узоқ йиллар Андижон вилояти ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Ҳ.Даминжоновнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пахтаобод туманидаги "Маданият" ва "Гулистон" массивларида 470 гектар майдонда лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган агросаноат кластери ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа келишуви 2021 йилда вилоят ҳокимининг БААларига қилган ташрифи доирасида имзоланган. Бажарилаётган ишлар якунига етганидан сўнг мавсумий 2000 га яқин иш ўринлари яратилади.

Ҳозирда Италия ва Испаниядан гилос ва голубика кўчатлар олиб келиниб, Ўзбекистонда энг йирик мембранали сув резервуари қурилиб тўлиқ томчилатиб суғориш асосида замонавий боғ яратилмоқда. Шунингдек, қайта ишлаш, қадоқлаш ва уларни сақлаш учун инфратузилмалар қурилиши бошланди.

Вилоят ҳокими ушбу манзилда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ва хорижлик тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманидаги "Маданият" ва "Гулистон" массивларида 470 гектар майдонда лойиҳа қиймати 30 миллион АҚШ доллари бўлган агросаноат кластери ташкил этилмоқда. Ушбу лойиҳа келишуви 2021 йилда вилоят ҳокимининг БААларига қилган ташрифи доирасида имзоланган. Бажарилаётган ишлар якунига етганидан сўнг мавсумий 2000 га яқин иш ўринлари яратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Муқобил энергия ишлаб чиқариш, жойларда мини ГЭСларини қуриш ҳамда қуёш панеллари ўрнатиш бўйича қилинаётган ишларни назорат қилиш ва ўрганиш мақсадида вилоят ҳокими Избоскан туманида бўлди.

Ушбу жойда шаҳар ва туманларнинг ЭТК раҳбарлари ва бошқа ҳудудларда ГЭСлар қуриш ташаббуси билан чиқаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Шунингдек, мазкур жараёнларда юзага келадиган камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан масъулларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok