Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилояти ҳокими бошчилигида умумтаълим мактабларида 25-май куни "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини хавфсиз ва кўтаринки кайфиятда ўтказиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар ҳокимлари, мактаб ва мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари, мактаблар директорлари ва мактабгача таълим ташкилотлари бошлиқлари иштирок этдилар.

Видеоселекторда вилоятда "Сўнгги қўнғироқ" ва "Хайр боғча, салом мактаб" тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама этилди. Ушбу куни битирувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда турли кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш, мақсадида тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, ўқувчиларни хужжатсиз ва малакаси бўлмаган ҳолатда автомобиль бошқаришини қатъий назоратга олиш кераклиги таъкидланди.

Бундан ташқари вилоят раҳбари мактабларда таъмирлаш учун пул йиғиш ҳолатларига алоҳида тўхталиб ўтди.

- "Вилоятдаги бирорта мактабларда таъмирлаш учун пул йиғиш ҳолатига йўл қўйилмайди. Бундай ҳолат кузатилса масъулга албатта қонуний чора кўрилади. Унинг ўрнига мактаблардаги камчиликларни ўзимизга беринглар ҳар бирини ҳал қиламиз"- дея таъкидлаб ўтди вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Иссиқлик таъминотида кластер тизими қандай натижа бермоқда?
#uzbekiston24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОН ШАҲРИДАГИ 31-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ “ҲОКИМ АКАДEМИЯСИ” ТИНГЛОВЧИЛАРИ УЧУН “ПРEЗИДEНТ МАКТАБИ”ДА ОЧИҚ ДАРС ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok