Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Республикамиз бўйлаб Олий Мажлис Сенати томонидан тузилган Ишчи гуруҳ аъзолари етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ўрганиш бўйича жойларда ўз фаолиятини бошлади.

Ана шундай ишларни ўрганиш мақсадида тузилган Сенат Ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 15-16 май кунлари Андижон шаҳридаги “Мусаффо қалблар макони”, 5- ва 6-сонли ҳамда Асака туманидаги 3-сонли оилавий болалар уйларида бўлдилар.

Улар жараёнда мазкур оилавий болалар уйларидаги тарбияланувчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Ишчи гуруҳга сенатор Гулнора Марупова бошчилик қилди.

Сўнг, куннинг иккинчи ярмида кўздан кечирилган оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларнинг билим олишлари ҳамда уларнинг ватан равнақига ҳисса қўшадиган баркамол инсон бўлиб вояга етишлари учун қўшимча яратилиши керак бўлган имкониятлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН СEМИНАР БЎЛМОҚДА

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимлигида бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар ва туман маҳаллаларидаги ички кўчаларни шағаллаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг фармойиши ўқиб эшиттирилди.

Унга кўра, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларда гидрометеорологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳолатларда аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, сел-ёмғир ва лойгарчилик вақтида фуқаролар ва техникалар ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш ҳамда ички йўллар ҳолатини яхшилаш кўзда тутилган. Бу борада ҳар бир масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Жорий йил якуни билан вилоятдаги камбағаллик даражасини 17,4 фоиздан 14,6 фоизга тушириш зарурлиги алоҳида таъкидланиб, аниқ режалар белгилаб олинди.

Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш бўйича ўтказган йиғилишидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан ҳам мулоқот ўтказилди. Унда айни йўналишда тадбиркорларга бериладиган кенг миқиёсидаги имтиёз ҳамда имкониятлар мисоллар билан тушунтирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ АНДИЖОНДА...

Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташриф доирасида вилоятнинг саноатини ривожалантириш мақсадида Андижон вилояти наьмунаси сифатида автомобилсозликни ривожлантириш бўйича бир қанча топшириқлар берилган эди.

Ушбу топшириққа асосан Хоразм вилоятидан 40 нафардан ортиқ тадбиркорлар “Ўзавтосаноат” АЖ га қарашли Андижон вилоятдаги автомобил учун бутловчи қисмлар ишлаб, етказиб берувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида икки кунлик сафарда бўлдилар.

Сафар давомида Хоразм вилоятидан келган мехмонлар автомобил ишлаб чиқарувчи 5та корхона тадбиркорлари билан 74та бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича келишувлар олиб борди.

Жараён келгусида давом этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok