Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Мамлакатимизда аҳоли томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 1 киловатти учун 1 минг сўмдан тўланиши эълон қилинган. Улар "Қуёшли хонадон" тизимига уланиб, тегишли тўловларни олишлари мумкин.

Президент ушбу дастур қамровини ошириш ва янада кенг жорий қилиш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан савдо ва сервис корхоналарига қуёш панеллари учун кредит тўловларининг 4 фоизи қоплаб берилади;

- халқаро молия ташкилотларидан 100 миллион доллар жалб қилиниб, сўмда, мақбул шартларда аҳоли ва кичик тадбиркорлар учун “яшил” кредит маҳсулотлари яратилади. Аҳолига ажратилган кредит фоизларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига аҳоли ва тадбиркорларга берилган “яшил" кредитлар фоизларининг бир қисмини қоплаш тизимини жорий қилиш топширилди.

Шунингдек, "яшил энергия” сертификатлари тизими жорий қилинади. 1 июлдан бошлаб гидроэлектр станцияларига “яшил” сертификат берилади. Ушбу тизим 1 октябрдан бошлаб барча қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун жорий қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ёз ойларида электр тизимларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, юклама ошиб кетиши натижасида уларнинг ишдан чиқишини олдини олиш чораларини ўз вақтида кўриб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Паст кучланишли 30 минг километр электр тармоғи ва 10 мингта трансформаторни мукаммал таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли бажариш топширилди.

Бу борада март ойида Тошкент шаҳрида электр таъминотини яхшилаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, бунга 4,2 триллион сўм ажратилди. Унга мувофиқ 900 километр электр тармоқлари, 230 та трансформаторни янгилаш ва реконструкция қилиш, 5 та янги подстанция қуриш режа қилинган.

Вилоятлар ҳокимларига электр ускуналари ва материаллари захираси учун эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилиб, ҳар бир вилоятда 10 миллиард сўмдан маблағ ажратиш топширилди.

1 августга қадар 2023 йил учун режа қилинган тармоқ ва трансформаторларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш вазифаси қўйилди. Бунинг учун вилоят, шаҳар ва туманларда 400 га яқин бригада ташкил қилинади.

Шунингдек, мутасаддиларга иссиқлик энергия станцияларига бугунги кунга нисбатан 6 миллион куб метрга кўп газ етказиб беришни таъминлаш, 1 июлга қадар 200 минг тонна мазут захирасини яратиш топширилди.

Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини кучайтириш, электр энергияси ва газнинг ноқонуний истеъмолига барҳам бериш бўйича ҳам вазифалар белгилаб берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ҳудудларда энергияни тежаш масаласига тўхталиб ўтди.

Мисол учун, Қарши туманидаги тадбиркор 10 гектар иссиқхонани кўмирда иситиш лойиҳасини бошлаган.

Лойиҳа доирасида кўмирни синтез қилиш орқали йилига 2,8 миллион куб метр газ иқтисод қилиниб, 8 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қолган вилоятларда ҳам шундай лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастурлар қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Кўмирга талаб шу йилнинг ўзида 1,5 бараварга ошиши кутилаётганини ҳисобга олиб, жорий йилда кўмир қазиб чиқаришни 5,3 миллион тоннадан 6,5 миллион тоннага олиб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Бунинг учун “Ангрен” кўмир конига 80 миллион доллар кредит ажратилади, “Шарғун кўмир”нинг биринчи линияси ишга туширилади. Шунингдек, 14 та кўмир конига тадбиркорлар жалб қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Мамлакатимизга бензин ва дизель ёқилғисини олиб келишга барча чекловлар олиб ташланган.

Мутасаддилар олдига ҳозирдан бензин ва дизель захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди.

Ёқилғи олиб келувчи тадбиркорларга айланма маблағ учун кредитлар ажратилиши белгиланди.

Яратилган шароитлар туфайли мамлакатимизга шу йилнинг ўзида 5 мингта электромобиллар олиб келингани таъкидланди. Энди улар учун ҳудудларда етарли инфратузилма яратиш лозим.

Бу борада келгуси уч йилда 3,5 мингта қувватлаш қурилмаларини ўрнатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиниб, имтиёзлар берилган.

Вилоят ҳокимларига жорий йилнинг ўзида 900 та қувватлаш қурилмалари ўрнатилишини таъминлаш топширилди.

Умуман, тармоқ мутасаддилари олдига энергетика соҳасида иш сифатини таъминлаш, тартиб ва интизомни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бунёдкорлик, ободонлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан саналади.

Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан вилоятдаги кўп қаватли уйларда ободонлаштириш ишлари олиб бориш юзасидан ходимлар ҳамда БСКларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Хусусан, айни дамда Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳа ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ҳовлилари, йўлаклари тозаланиб, дарахтларга ишлов берилиб, оқлаш ишлари амалга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижонда

🔹Марҳаматда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида "Беш ташаббус паралимпиадаси" доирасида мусобақа ўтказилди

🔹
Пахтаободда мурғак қалбларга меҳр улашилди

🔹Андижон туманида прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

🔹Асакада ёшлар ўртасида ДХХ кубоги учун ўтказилган футбол мусобақаси ғолиблари аниқланди

🔹Избоскан тумани 1-сон касб-ҳунар мактабида "Очиқ эшиклар куни" ўтказилди

🔹Шаҳрихонда “Китоб ва китобхонлик – инсон маънавияти кўзгуси” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

🔹Балиқчи тумани Ботир ва Оқтепа маҳаллаларини комплекс ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар

🔹Қўрғонтепада "Обод ва хавфсиз маҳалла" тизимида ишлаш бўйича танқидий муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.

🔹Хонобод шаҳрида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

🔹Хўжаобод туманида жойлашган маданият марказида 15 май “Халқаро оила куни” муносабати билан “Аёлга эҳтиром - бахтли оила калити" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
12 май - Халқаро ҳамширалар куни!

Ҳар йили 12 майда Халқаро ҳамширалар куни нишонланади.

Ҳурматли ҳамширалар, сизларни бугунги Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ҳамда улкан зафарлар тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларидаги аҳоли хонадонлари ва кўп қаватли уйларга қуёш панеллари ўрнатиш ишларидан фоторепортаж

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok