Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги янги қуриб битказилган 56-умумтаълим мактабида бўлди.

Ушбу жойда ўқувчи ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Шу жойнинг ўзида Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган мактабларнинг директорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар билан мактабларда ёшларга билим бериш жараёни ва яратилган шароитлар тўғрисида суҳбатлашилди. Мактаб директорларининг муаммолари ва таклифлари тингланди. Масъулларга эса керакли кўрсатмалар берилди.

Битирувчиларнинг  натижалари, ўқувчи ёшларга билим билан биргаликда касбга ўргатишни самарали ва сифатли ташкил этиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда "Андижон ситидаги холат экан, "чё та" нимадир "не то" да" сарлавҳаси остида эълон қилинган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур материалдаги суратда акс эттирилган ҳолат хозирги пайтга умуман мос эмаслигини маълум қиламиз. Фотосурат аввалроқ олинган бўлиб, ҳозирги ҳолатдаги сурат юқорида.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни кунларда Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуаси ҳамда водий халқига хизмат кўрсатувчи йирик тиббиёт муассасаси бўлган АДТИ клиникаси биноларида қурилиш ишлари жадал суратларда давом эттирилмоқда.

Вилоят раҳбари ушбу жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъуллар билан суҳбатлашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БEЛГИЛАНГАН ИШЛАР АМАЛДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Андижон шаҳрининг «Баркамол», “Соғлом авлод” маҳаллаларини электр энергияси таъминотини янада яхшилаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиали Андижон шаҳар электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан кенг қамровли иш бошланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Айни вақтда юқоридаги маҳаллаларни электр энергияси билан таъминловчи ПС Яйилмадан чиқувчи «Йўлдош» электр узатиш тармоғини юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча янги 6 кВ кабель тармоғи ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари белгиланган тартибда давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok