Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ОБОДЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ

Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Олтинкўл туманидаги "Чўнтак" ва "Далварзин" маҳалла фуқаролар йиғини ўрталигида яна бир файзли маҳалла барпо бўлмоқда.

Маҳалланинг ички йўллари 3,2 кмни ташкил этади. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, махсус техникалар ёрдамида кўчаларни асфальтлаш олдидан тайёрлаш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗИЁРАТГОҲЛАР ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР УЧУН ШАЙ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

Андижон туманида бир қатор зиёратгоҳлар бўлиб ҳозирда зиёратчилар учун мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.

Бобур массивида жойлашган "Меҳмон Валий" зиёратгоҳида ҳам ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бугун бошланган ишлар олдидан жонлиқ сўйилди нуронийлар дуолари билан иш бошланди. Ҳозирги кунга қадар ушбу жойда йўлакларни асфалтлаш, брусчатка ёткизиш ишлари олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“БИЗ ТАБИАТНИ СEВАМИЗ”

Андижон вилояти Булоқбоши тумани 11-давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчи болажонлари, ташкилот директори ходимлари билан ҳамкорликда тумандаги гўзал гўшалардан ташкил топган тоғли ҳудуд ҳамда табиатнинг гўзалликларини кўриш мақсадида “Биз табиатни севамиз” шиори остида сайл ўтказилди.

Сайл давомида болажонлар Она табитамиз бағрида миллий ўйинлар ҳамда расм чизиш мусобақаларини ўтказдилар.

Туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган бундай тадбирлар Андижон вилоятидаги барча мактабгача таълим тизимларида кенг тарғиб қилинмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорадарё соҳилида жойлашган Хонобод шаҳрини қуш парвозидан томоша қилмоқчи бўлсангиз ушбу лавҳа сиз учун.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok