Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
"Қўмондон ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди

▪️Ёшлар билан самимий руҳдаги суҳбатлар давомида округ қўшинлари қўмондони иштирокчиларнинг кўплаб қизиқарли саволларига жавоблар берди.

▪️Шундан сўнг, Андижон вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов ёшларга ўзининг эзгу тилакларини билдириб, очиқ мулоқотга киришди.

▪️Вилоятнинг истеъдодли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Учрашув якунида турли йўналишларида касб-ҳунарларни эгаллаган "Жасорат мактаби" ҳарбий-ватанпарварлик йиғини иштирокчиларига округ қўшинлари қўмондони ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан тантанали равишда тақдирландилар.

▪️Шунингдек, 97 нафар йиғин иштирокчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашларида имтиёзли кредит олиши учун сертификатлар ҳам топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида туризм куни ўтказилди.

Қўрғонтепа туманида бўлиб ўтган учрашувда вилоят ташкилотлари раҳбарлари, журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

Учрашув давомида фаоллар томонидан Андижоннинг туризм салоҳияти акс этган видеолавҳалар намойиш этилди.

Шунингдек, туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида амалга оширилётган ва бу борада амалга оширилиши керак бўлган ишлар тақдимот қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Олтинкўллик ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларда бўлиб, хонадон эгалари билан ифторлик дастурхони атрофида самимий суҳбатлашди.

Жараёнда хонадон эгаларини қийнаб келаётган муаммолари билан қизиқиб, уларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok