Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
АВТОМОБИЛЛАРГА ЁҚИЛҒИ ҚУЙИШ ШОХОБЧАЛАРИГА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

Вилоятимизда ҳам уйларга кичик қуёш панелларини ўрнатиш бўйича «Қуёшли хонадон» дастури қизғин давом этмоқда. Шунингдек, куз-қиш мавсуми давомида аҳолига талаб даражасида электр энергияси етказиб беришни таъминлаш мақсадида корхона, ташкилот, савдо мажмуалари ва шохобчаларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Айни кунларда Андижон вилоятидаги 150 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасидан 50 дан ортиғида қуёш паннеларидан самарали фойдаланилмоқда.

Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги АГТКШ ва АЁҚШларнинг раҳбарлари, мутасаддилар билан қуёш панелларидан самарали фойдаланишнинг аҳамияти ва истиқболларига боғлиқ масалаларда мулоқот ўтказди.

Жараёнда вилоят раҳбари қиш мавсумида электр энергияси таъминотида юзага келаётган тақчилликлар ва бу борадаги муаммоларни олдини олиш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Қуёш панеллари ўрнатаётган фуқаролар ҳамда тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз юритди.

Йиғилганлар вилоят ҳокимининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, барча шохобчаларда қуёш панеллари ўрнатишларини билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“Маданият ва ёшлар” ойлиги муносабати билан Табиат ресурслари вазирлиги Андижон вилоят бошқармасининг барча шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари Андижон вилоят мусиқали драма театрида Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” спектакли намойишида иштирок этдилар.

Спектакль намойишини томоша қилиш орқали барча ходимлар маданий хордиқ чиқариш билан бирга буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиш, ватанпарварлик, адолатлилик каби хислатларини шаклланишида маънавий озуқа бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституция:

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг 9 та энг муҳим ҳуқуқи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижоннинг "Андижон-SGS" жамоаси Барселонадаги халқаро турнирда йирик ғалабага эришди

Айни кунларда Барселонада "Mediterranean international cup” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнирда про лига иштирокчиси "Андижон-SGS" ҳам иштирок этмоқда.

Шоҳруҳ Ишанов шогирдлари бугун иккинчи турда Kuin siti жамоасини 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Биринчи турда Каталониянинг "Воспак" жамоасига қарши майдонга чиққан андижонлик футболчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбошидаги шаҳарчада янги туғруқхона фойдаланишга топширилди

Батафсил
: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok