Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Диққат! Бу айнан Сиз учун!

Кўчмас мулк сотиб олмоқчимисиз? Бу борада Сизда муаммолар бўляптими?

e-auksin.uz савдо платформаси айнан Сиз учун. Юқоридаги лавҳада Андижон вилоятидан сотувга қўйилган кўчмас мулклар билан танишинг!!!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Сўнгги йилларда мамлакатимизда пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Пиллачиликда озуқа база мустаҳкам бўлса, шундагина ҳосилдорлик ортиб, кўзланган мақсадга эришилади.

Андижон вилоятида қайта ишлашга берилган жами 5 минг 71 гектар майдонда тутзор ташкил қилиш режалаштирилган.

Тутзорларнинг 720 гектари Марҳамат тумани улушига тўғри келади.
Айни кунларда пиллачилик кластерлари томонидан туманнинг Й.Оҳунбобоев массиви адирликларида янги тут кўчатлари плантацияларини барпо этиш ишлари қизғин бошланди. Қисқа фурсатда адирликнинг 100 гектарига 500 минг тупдан зиёд озуқабоп тут кўчатлари ўтқазилади.

Албатта тутзорларни кенгайтириш, ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш борасидаги имкониятларни янада оширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, вилоят ҳокими ташабуси билан 15-мартдан 15-апрелгача вилоятимизда “Маданият ва ёшлар ойлиги” эълон қилинди.

Ушбу ойлик доирасида давлат ташкилотлари ходимлари ва аҳоли учун мароқли маданий ҳордиқ чиқариш ва маънавий озуқа олишларини таъминлаш мақсадида туркум тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида ўқувчиларга таълим ва тарбия бериб келаётган 100 дан зиёд устоз-педагоглар мактаб раҳбарияти бошчилигида шаҳримиздаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги драмма театрида саҳналаштирилган “Давлат болалари” номли спектакл намойишида иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдум кундалиги: Референдумда кимлар иштирок этиши мумкин ёки кимлар бундан мустасно?

📍https://uza.uz/posts/466197

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси дастури доирасида маҳалла, кўча ва хонадонларни кўкаламзолаштириш ҳамда кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok