Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Озода, саранжом ва саришталик бўлган жойда барака бўлади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти - ҳашар муҳим ўрин тутади.

Бугун вилоятимизда ҳам Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

“Янги Андижон” массивида ҳам вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида ободонлаштириш билан бир жараёнда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, мавжудларини оқлаш ва буташ ишлари ҳамжиҳатликда амалга оширилмоқда.

Жараёнда корхона ва ташкилотларнинг ходимлари, имом-хатиблар, отинойилар, нуронийлар, ёшлар ҳамда маҳалла фаоллари фаоллик кўрсатмоқдалар. “Яшил макон” кўчат экиш акцияси давомида, 6 гектар ер майдонига 5 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари экилмоқда.

Шунингдек, мазкур хайрия ҳашарида вилоятимиз ҳудудидаги барча маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар тартибга келтирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижонда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаободда Наврўз тантанаси давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов туманда бўлиб, барча Хўжаобод аҳлини байрам билан табриклади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дамда Наврўз байрами Улуғнор туманида кўтаринки кайфиятда бошланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни дамда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Тиббий-ижтимоий хизматлар тизими ходимлари томонидан рўйхатда турувчи 2 минг 945 нафар якка ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар хонадонларида «Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хашари бўлиб ўтмоқда.

Шунингдек, хашарда хонадонларни ва "Саховат ва мурувват" уйлар қабристонини ободонлаштириш, мевали дарахтлар экиш ишлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok