Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб, у ердаги талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 25 октябрда Давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Андижон вилоятида жойлашган 473 та маҳаллага умумий қиймати 581,1 млрд. сўмлик 527 та объект учун маблағ ажратилди.

Ушбу қарорга кўра, Андижон туманига энг кўп миқдордаги қарийб 132 млрд маблағ ажратилмоқда. Бундан, 52 та маҳаллада 56 та объект яъни 35 та маҳаллада 122.5 млрд сўмлик ички йўлларни таъмирлаш, 5 тасида тоза ичимлик суви тармоғини тортиш 4 млрд сўмлик бошқа объектлар учун ажратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жорий йилнинг 14 март куни Андижон шаҳар аҳолиси учун Миллий қадриятлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида "Палов" мусобақаси, ёшлар ўртасида спортнинг шашка, камон отиш, кураш, стол тенниси бўйича мусобақалари, Миллий либослар намойиши ҳамда аҳоли учун концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди, меҳнат ярмаркаси ва фитобар ташкил этилди.

Фестиваль якунида мусобақа ғолиблари эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбирни ўтказишдан мақсад Наврўзи олам байрами олдидан аҳоли кайфиятни кўтариш ҳамда миллий қадриятларимизни тарғиб қилишдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан арзонлаштирилган маҳсулотларнинг савдо ярмаркалари ўз фаолиятини бошлади.

Юқоридаги суратларда Андижон шаҳрининг 5 - кичик даҳасидаги ярмарка.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Арзонлаштирилган савдо ярмаркалар ўз фаолиятини бошламоқда.

Юқорида Андижон шаҳар, Ёйилма МФЙ ҳудудидаги савдо ярмаркаси.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok