Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Бўстон тумани туман сектор раҳбарлари, барча корхона ва ташкилотлар масъуллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаоллик билан қатнашиб, ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Жумладан, айни шу мақсадда туманда жойлашган спорт мажмуаси автотураргоҳида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва барча масъуллар, тумандаги ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Юртимизда Наврўз байрами шукуҳи кезмоқда. Вилоятимизда ҳам байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Вилоятимизнинг барча туманлари ҳамда Андижон шаҳридаги оммавий байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланган ҳудудларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиб, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Каримов Андижон шаҳридаги Баркамол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Жараёнда Андижон шаҳридаги 14 ҳудуд, туман ва шаҳар деҳқон бозорлари ҳамда марказларда арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни арзон нархларда сотиш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш муҳим жиҳатлардан эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Ҳудудларга масъуллар бириктирилди.
16 мартдан 22 мартгача давом этадиган байрам ярмаркаларида деҳқон-у боғбонлар томонидан етиштирилган 35 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамюртларимизга арзонлаштирилган нархларда тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси асосида Хонобод шаҳрини янада обод қилиш, яшил шаҳар анъанасини давом эттириш мақсадида эрта тонгдан сектор раҳбарлари бошчилигида шаҳар фаоллари, нуронийлар, ёшлар, ташкилот ва муассасалар биргаликда шаҳримиздаги Кампироввот МФЙ ҳудудида кўчат экиш ишларини бошладилар.

Ушбу яшил макон акцияси доирасида бугун арча, каталпа, манзарали гуллар ҳамда йўл бўйларига райҳонлар экилмоқда.

Шу билан бирга шаҳар марказий кўчаларида ободонлаштириш ва кўкаламзоллаштириш ишлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok