Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.19K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Қўрғонтепа туманининг чекка ҳудудлари "Яшил макон"га айлантирилмоқда.

Тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташаббуслар ижроси олиб борилмоқда.

Жумлдан, Дардоқ қишлоғидаги МФЙ идоралари вакиллари “Ёртибоши” маҳалласи табиатини бойитдилар.

Ҳайрли тадбирда ҳудуддаги бўш турган ва соя-салқин бўлмаган жойларда тез ўсувчи ва манзарали бўлган павловния кўчатлари экилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимининг кўрсатмаларига асосан Яшил макон акцияси асосида Хонобод шаҳрида долзарб уч кунлик кўчат экиш эълон қилиниб, унга кўра 9-10-11 март кунлари шаҳарда янада обод қилиш, яшил шаҳар ананасини давом эттириш мақсадида эрта тонгдан сектор раҳбарлари бошчилигида шаҳар фаоллари биргаликда шаҳримиздаги Кампироввот МФЙ ҳудудида кўчат экиш ишларини бошладилар.

Ушбу яшил макон акцияси доирасида 20 минг тупга яқин арча, каталпа, манзарали гуллар ҳамда йўл бўйларига райҳонлар экилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссангизни қўшинг

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўз мулкингизни «E-auksion» платформаси орқали сотинг!

Платформа 1 млн нафардан ортиқ рўйхатдан ўтган мижозларга эга.

Эслатма: Мулкни сотганингиздан кейин хизмат ҳаққи олинади.

Мулк сотиш бўйича қўлланма: (кўриш)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Пахтаобод туманидаги 1-сон Касб-ҳунар мактабида Президентимиз ташаббуси билан олға сурилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда тумандаги барча ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
Йиғилганларга мазкур лойиҳанинг мазмун-моҳияти, атроф-муҳитга ижобий таъсири хусусида тушунчалар берилди.

Кўргазмали семинардан сўнг автомашиналарга юкланган кўчатлар экиш учун ҳудудларга жўнатилди. Бугуннинг ўзида туман бўйича 162 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Лойиҳанинг баҳорги мавсумида тумандаги бўш турган ерлар, йўл четлари, ташкилот ва муассасалар ҳудудларига 28 хил турдаги 534 минг 200 туп кўчат экилади.

Йил давомида эса 985 минг туп турли хил кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok