Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24K subscribers
44.2K photos
5.19K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Қирғизистон Республикаси бош вазири бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрди

Бугун Қирғизистон Республикаси бош вазири Акылбек Жапаров бошчилигидаги делегацияни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Делегация аъзолари Асака туманида жойлашган UZAUTO MOTORS АЖ автомобиль ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрдилар.

Заводда замонавий ишлаб чиқариш техникалари ва автомобилларни йиғиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қирғизистон Республикаси бош вазири Акылбек Жапаров бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан тумани ЙҲХ бўлими ходимлари аёлларни байрам билан табриклади

Бугун ИИБ ЙҲХ жамоаси йўлларда ҳаракатланаётган аёл ҳайдовчиларни, аёл йўловчиларни ҳамда тиббиёт ходимларини 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" билан табриклаб, уларга совғалар улашдилар.

Ташаббусдан қолмайдиган ЙҲХ ходимлари бу сафар ҳам ўзларининг байрамона совғаларини тақдим этиб, 100 дан зиёд аёлларнинг кўнгилларини шод қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БАҲОРИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛДИДАН ИМОМ-ОТА ЗИЁРАТГОҲИДА ЭҲСОН ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров туман сектор раҳбарлари билан бирга "Тош ота" маҳалласи ҳудудида бу йилги деҳқончилик ҳамда ерларга чигит экиш ишлари олдидан ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими деҳқончилик меҳнати оғир эканлигини, бироқ тўғри ҳаракат қилинса, ерга ўз вақтида уруғ қадалиб, агротехник тадбирлар олиб борилса, мўл ҳосил олинишини таъкидлади. Мавсум олдидан барча деҳқон ҳамда фермерларимизга қилинажак ишларига омад ва зафарлар тилади.

Шунингдек тадбирда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok