Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.5K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосари Гулжахон Хўжамберганова бошчилигида туманнинг фаол хотин-қизлари Андижонда бўлдилар.

Меҳмонлар Янги Андижон массивида қурилаётган кўп қаватли уйлар билан танишдилар. Сўнг, улар айни шу ҳудуддаги 55 - умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Хабарингиз бор, мазкур муассасада ўқувчилар ҳам ўқиб, ҳам ҳунар ўрганиб борадилар.

Шунингдек, делегация аъзолари массивдаги "Best impex textile" тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлдилар.

Маълумот ўрнида корхонанинг лойиҳавий қиймати 64 миллиард сўмни ташкил этади. Яратилган иш ўринлари сони эса 2 мингтани ташкил этади.

Ташриф давомида Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида ҳам бўлиб, у ерда амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Сирдарёлик фаол аёллар Янги Андижон массиви билан танишдилар

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидан келган фаол аёллар бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашдилар.

Уларга Янги Андижон массивининг қурилиш лойиҳаси таништирилди. Вилоят ҳокими уларни яқинлашиб келаётган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" байрами муносабати билан самимий табриклади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Чегарадан ўтишдаги муаммо сабаб 7 йиллаб қариндошлар билан кўришолмадик”. Фуқаролар бемалол ўтиб-қайтаётган Андижондаги «Дўстлик» чегара постидан репортаж

Батафсил: daryo.uz

Видеолавҳа: https://youtu.be/uSacC_5XQl4?t=128

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХИТОЙЛИК МУТАХАССИСЛАР АНДИЖОНДА...

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари Хитой Халқ Республикасидаги қуёш панеллари ҳамда муқобил энергия тизими учун маҳсулот ишлаб чиқарувчи қатор корхоналарда бўлиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган эди.

“Янги Андижон” массивида вилоят раҳбари Хитой давлатидан келган 10 дан ортиқ фирмаларнинг раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашув ўтказди.

Жараёнда Избоскан, Марҳамат туманларида июль ойига қадар гидростанциялар қуриш ва Улуғнор туманида қуёш панелларини ўрнатиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишларни йил охирига якунлаш масалалари муҳокама қилиниб, ҳудуддаги тадбиркорлар иштирокида чора-тадбирлар белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok