Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат университетида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг 400 нафардан зиёд талаба-қизлари билан учрашув ўтказди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАКТАБДАН КАТТА ҲАЁТГА ҚАДАМ ҚЎЯЁТГАН ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 5 ва 48-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, 11-синф битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказди.

Жараёнда вилоят раҳбари ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқейини юксалтириш орқали таълим сифатини ошириш ва бу борда устозлар олдидаги вазифалар ҳақида сўз юритди.

Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида мисоллар асосида сўз юритди.

Биритувчилар билан мулоқоти давомида уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариб, қўлида ҳунари бор бир гуруҳ битирувчиларга тикув ва қандолатчилик дастгоҳларини топширди.

Шунингдек, барча ўқувчиларга омад тилаб, уларни доимо қўллаб қуватланшини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гул ва кўчат етиштиришдан йилиги 200 миллион сўм даромад

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйича 1697 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Марҳамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шаҳрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шаҳри (кўриш)

🛍E-AUKSION мобил иловаси
📞
+998 (74) 223 22 12

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, юртбошимизнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон туманидаги 55-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича Андижон тажрибаси билан танишди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича "Андижон тажрибаси"ни янада оммалаштириш мақсадида бошқарма бошлиғи жорий йилнинг 3-март куни Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактаби битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатда бўлди.

Мулоқотда битирувчиларни олий таълим муассасаларига киришлари билан бир қаторда қизиқишларига қараб касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича фикрлар билдирилиб, ота-оналар таклифлари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
4-март Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 - йил 4 -март кунидаги 1378 - сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ташкил топган куни.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчи-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳоким академияси” онлайн-платформаси ишга туширилди. Бугунги кунда мазкур платформадан 43 минг нафардан ортиқ фойдаланувчилар рўйхатдан ўтиб, дарсларни бевосита кузатиб келмоқдалар.

Мазкур платформада яратилган қулайлик ҳақида ўқувчи-ёшларга тўлиқ маълумотлар етказиш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни Андижон шаҳридаги “Рақамли шаҳар” масъул ходимлари шаҳардаги 11-, 31- ва 37-сонли умумтаълим мактабларида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Учрашув давомида мутахассислар томонидан “Ҳоким академияси” онлайн-платформасининг афзалликлари, ундан фойдаланиш тартиблари ва мавжуд имкониятлари юзасидан кенг тушунчалар берилди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok