Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25.5K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИТИРУВЧИЛАР ҲУНАР ЎРГАНИБ, ДАРОМАДИНИ ҲАМ ОШИРАДИГАН БЎЛДИ...

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ПАХТАОБОД ТУМАНИДА ЙИРИК АГРОСАНОАТ КЛАСТЕРИ ИШ БОШЛАДИ

"2U" МЧЖ (E 20 INVESTMENT LTD) томонидан ташкил этилаётган мазкур агросаноат кластери лойиҳасининг ихтисослашуви гилос, резавор ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга мўлжалланган бўлиб, умумий ҳудуди 470 гектар майдонни ташкил этади.

Лойиҳа қиймати эса 28,5 млн. АҚШ доллардан иборат.

Лойиҳа тўла қувват билан ишга туширилгач 2028 йилга келиб корхона 3400 тонна маҳсулот етиштириш қувватига эга бўлади.

Шунингдек, ушбу йирик корхонанинг экспорт салоҳияти 11 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, ушбу қийматдаги маҳсулотлар Марокаш, Италия, Чили, ЖАР, БАА давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Агросаноат кластери 80 нафар ҳамюртимизни доимий, 600 нафар ҳамюртимизни эса мавсумий иш ўрни билан таъминлаш имкониятига эга.

Айни кунда БАА давлатидан 850 минг евро қийматидаги 140 минг туп кўчат олиб келинди.

Лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йилнинг декабр ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

Бугун мазкур агросаноат кластерида бўлган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, лойиҳа имкониятлари ва шарт-шароитлар борасида лойиҳа масъуллари билан суҳбатлашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Барчамиз орзиқиб кутган баҳоройнинг биринчи кунидаёқ табиат ҳам ўзгача чиройга кириб, ватандошларимиз кайфиятини янада чоғ қилмоқда. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти профессор-ўқитувчилари сумалак базмини баҳорой муносабати билан ўтказишди.

Яқинлар дийдори ҳамкасбларни бир даврага жамланди. Талабалар ҳам устозларига шерик бўлиб, сумалак сайлида қатнашишди.

Талаба қизлар баҳорий тамоларни маҳорат билан тайёрлашди.

Ўйин кулгулар давраси ёшлар оқшомига уланиб кетди. Талабалар турар жойида яшовчи ёшлар дўстлари билан баҳор айёмини нишонлашди.

Шўх қўшиқлар даврани янада файзли қилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Фаол ишлаган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди

Аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этишда, аҳоли кайфиятини кўтариб, «хонадонбай» ўрганиш ишларини намунали амалга ошириб натижа кўрсатган Пахтаобод тумани Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини 5 талиги (МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ҳотин қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори) вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Шунингдек, Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қамбарова Тўлғонойга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“МАҲАЛЛАНИНГ МАЪРИФАТЛИ АЁЛЛАРИ”

Шаҳрихон туманидаги Бувайдо маҳалласида Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими томонидан “Маҳалланинг маърифатли аёллари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда мазкур МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари, онахонлар, ёшлар, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюрган олтинкўллик фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбир доирасида маҳалладаги мавжуд кўчалар кесимида аёллар ўртасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Зулфияхоним шеърлари асосида ўтказилган мушоира барчага манзур бўлди. Шу билан бирга, хотин-қизлар ўртасида миллий қадрият ва анъаналаримизни акс эттирувчи турли қизиқарли танловлар ҳам ташкил этилди. Унда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга бадиий адабиётлар берилди. Ижро этилган куй ва қўшиқлар эса барчага хушкайфият улашди.

Тадбир якунида маҳалланинг бир гуруҳ фаол аёлларига ташкилотчиларнинг ташаккурнома ва совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok