Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25.1K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Яқинлашиб келаётган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан бир қатор хотин-қизлар табрикланди.

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими раҳбарияти яқинлашиб келаётган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тизимдаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи васийликга олинган, реабилитация ва протезлаш марказида даволанаётган ногиронлиги бўлган аёллар ва муассаса ишчи ходималарини байрам билан табрикладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
☝️ Конституциявий қонун лойиҳаси 6 турдаги экспертизадан, жумладан: лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупсияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
☑️ Янгиланаётган Конституция авваламбор илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Жумладан, Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланмоқда. Масалан, солиқ қонунчилигида бир-бирига номувофиқ бўлган нормалар вужудга келди. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилишни хоҳлайди. Конституцияга киритилаётган мазкур кафолат эса, бундай баҳсга нуқта қўяди ва номувофиқликлар давлатга эмас, балки инсон фойдасига ҳал этилади деб қатъий белгилайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔘 Aҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган қўшимча нормалар киритилди. Жумладан, давлатнинг фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўришга оид вазифаларини назарда тутувчи янги модда киритилди. Бундан ташқари, мазкур моддага мувофиқ, давлат фуқаролар бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этиши ва рағбатлантириши назарда тутилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔹 Йиғилишда таъкидланганидек, фуқароларимизнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишига шарт-шароит яратиши белгиланмоқда. Ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлашнинг қонуний асослари яратилмоқда.

🔹 Энг муҳими, Конституцияда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги аниқ равшан мустаҳкамланмоқда. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

🔹 Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔰 Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасида барча соҳаларда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланишига эришиш масаласи устувор қўйилган. Шу нуқтаи назардан, унда солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда. Бозор муносабатлари тобора ривожланаётган шароитда ушбу норма барча фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
28 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси мажлислар залида ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари” хафталиги ҳамда 27 февраль – “Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” муносабати билан “Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида семинар ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok