Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.2K subscribers
44.3K photos
5.22K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, замонавий инфратузилмаларни барпо этиш ва шу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида айни пайтда Хўжаобод туманида кенг қамровли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бугун сектор раҳбарлари тумандаги фойдаланишга топширилиши кутилаётган "SELFIE-TEX" ва "FAZO GROUP" текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида қўшимча янги қурилган биноларини ҳамда "Тош ота" маҳалласида оилавий шифокорлик пунктида олиб борилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Избоскан туманининг 20 дан зиёд маҳаллаларида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббусига асосан, ободонлаштириш ишлари ҳашар йўли билан бошланиб, 10 дан зиёд маҳаллаларда сумалаклар тайёрланиб, 2 та маҳаллаларда ўтган-кетган фуқаролар учун кўчаларда чалпак эҳсонлари ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Асака тумани ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов ҳамда Асака тумани ҳокими Б.Умматов иштирокида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#inson_qadri #инсон_қадри

Балиқчилик Садоқат Абдусатторова ва оила аъзоларининг орзуси амалга ошди.

Садоқат вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашганида онаси уй олиш учун ишлаш мақсадида хорижга кетгани хақида айтиб берган эди.

Бугун уларнинг орзуси амалга ошди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали тадбиркорлар учун ушбу мулкларни
📢 СОТИБ ОЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ !!!

🔷 Давлат активлари 64 та - (кўриш)
🔷 Давлат мулкини ижарага бериш 318 та - (кўриш)
🔷 Кўчмас мулк 164 та - (кўриш)
🔷 Автотранспорт 23 та - (кўриш)
🔷 Ер участкалари тадбиркорлик 1838 та- (кўриш)
🔷 Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 21 та- (кўриш)
🔷 "Ўзпаxтасаноат" АЖ мол-мулклари 49 та - (кўриш)
🔷 Дарёлар ўзанларини тозалаш 4 та - (кўриш)
🔷 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 127 та - (кўриш)

🎞 Видео қўлланма

📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (74) 223 21 22

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида WKF карате бўйича “Ёшлар лигаси” халқаро турнир ниҳоясига етди.

Ёшлар олимпиядасига йўлланма тақдим этувчи мазкур турнирда Андижон вилоятидан 3 спортчи иштирок этиб, уларнинг 2 нафари совринли ўринларни қўлга киритди.

67 давлатдан 1000 дан ортиқ спортчилар татамига кўтарилган мусобақада Муроджон Мўйдинов шогирдлари, 14-15 ёш тоифасида Ҳумойин Ҳалимов (-52 кг) 2-ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди.

Муҳаммадризо Абдулатипов (+70 кг) эса 3- ўрин билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, спорчилар Жаҳон рейтингида юқори поғонага кўтарилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok