Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.6K subscribers
44.3K photos
5.21K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
ШАҲРИХОНДА ЙЎЛСОЗЛАР УЧУН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Шаҳрихон туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Холматов ва туман ҳокими Ҳ.Дадахонов иштирокида йўлсозлар учун семинар ўтказилди.

Унда мутасадди вилоят ташкилотлари, туман ва шаҳарлар йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирок этдилар.
Семинарда йўл қуриш ва таъмирлаш бўйича белгиланган ишларни бажаришда замонавий техника ва технологиялардан самарали фойдаланиш, дастурлар асосида йўлларни текислаш, тош-шағал, асфальт ётқизиш, бетонлаш каби мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли ҳолда амалга ошириш бугунги куннинг энг устувор вазифаси эканлиги таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БЎСТОНЛИКЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Ойининг охирги шанба куни, айни дақиқаларда Бўстон туманида ҳам фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда вилоят ҳокимлиги вакиллари ҳамда солиқ, прокуратура, ИИБ идоралари ҳамда бошқа мутасадди корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари бевосита иштирок этмоқдалар.

Қабул давомида фуқароларнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, соғлиқни сақлаш, таълим уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 30 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Туман ҳокими ҳамда вилоят ҳокимлиги вакиллари жисмоний ва юридик шахс вакилларининг аксарият мурожаатларини жойида ҳал этиб, вақт талаб этадиган масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, уларнинг ижросини назоратга олмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Масъул ходимларни рағбатлантириш

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 15 кунлиги” эълон қилинганлиги тўғрисида маълум қилинган эди.

Бугун ёғингарчиликка қарамасдан ўз иш фаолиятини самарали амалга ошираётган соҳа вакилларини қўллаб қувватлаш мақсадида Андижон вилояти транспорт бошқармасида улар учун дастурҳон тузалиб, уларга ош таоми тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok