Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.28K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 15 кунлиги” эълон қилинди.

Жараёнда вилоят раҳбари барчани мевали ва манзарали дарахтлар, райҳон ва гул кўчатлари экиб, юрт ободлигига муносиб ҳисса қўшишда фаол бўлишга чақирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов жаҳон чемпионларини табриклади.

11-16 февраль кунлари MMA бўйича Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида Андижонлик 19 ёшли Муҳаммадазиз Турғунтошев ҳамда 20 ёшли Асрорбек Анвaржоновлар олтин медалларни қўлга киритдилар.

Вилоят раҳбари спортчилар билан учрашиб, уларни самимий табриклади ва эсдалик ҳадяларни топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИ ТУРКИЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ БЎЙИЧА ЖИҲОЗЛАНАДИ...

Хабарингиз бор, Бўстон туманидаги ижтимоий соҳа объектлари давлат-хусусий шерикчилик асосида Туркия технологияси, "Kozlusan" иситиш тизими билан жиҳозланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижонга ташрифи чоғида ушбу лойиҳани янада кенгайтириш илгари сурилган.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Туркиянинг “Kozlusan” иситиш тизимлари ширкати раҳбари Солиҳ Козлу ва мудири Ибраҳим Козлу билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Андижондаги барча ижтимоий соҳа объектларини (шифохоналар, олий ва ўрта таълим масканлари, мактаблар, боғчалар…) замонавий иситиш тизимлари билан жиҳозлаш ва ускуналарни ишлаб чиқариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Якунда ўзаро келишувга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод туманининг "Навоий" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Намуна" кўчаси туман ҳокими ташаббуси билан намунали кўчага айлантирилмоқда.

Ушбу кўчада жойлашган хонадонларга "Хар бир оила тадбиркор" дастури асосида кредит маблағлари эвазига сўритоклар қурилмоқда, 1 км кўча йўллари асфальтланмоқда ҳамда аҳолининг хоҳиш истакларига асосан хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Жумладан, бугун туман ҳокими ушбу маҳаллада бўлиб, "Намуна" кўчаси фуқаролари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида "Навоий" маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳамда ушбу кўчани янада обод қилиш бўйича сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманининг Қорақалпоқ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Қорақалпоқ дафн этиш жойида ободонлаштириш ва жорий таъмир ишлари амалга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Диққат эълон!

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокимининг қабули ҳар ойнинг охирги шанба кунига белгиланган.

Эртанги қабул жараёнлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтади.

Мазкур қабул жараёнлари вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, котибият ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимлари иштирокида ўтказилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи мобайнида Андижон туманидаги 55 умумтаълим мактабида ташкил этилган дуал таълим тизими билан танишиб, тизимни ижобий баҳолаган ҳолда кенгроқ жорий этиш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини бериб ўтган эди.

Шунга кўра Бўстон туманидаги 24-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай таълим тизими йўлга қўйилди.

Бугун туман ҳокими С.Носирова мазкур муассасада бўлиб, ўқишдан ташқарида ҳунар ўрганаётган ўқувчи ёшлар билан учрашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok