Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
УЧ СОҲИЛ ТУТАШГАН ҲУДУДДА “ГЭС” ҚУРИЛАДИ...

Балиқчи туманидаги Омонариқ маҳалласи Қорадарё ва Қолгандарё ҳамда Андижон канали оқиб ўтувчи уч соҳил туташган ҳудуд ҳисобланади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу маҳаллада бўлиб, ҳудуддадаги кичик “ГЭС” фаолиятини тиклаш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан танишди.

Мутахассислар билан мулоқот ўтказиб, қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш бўйича таклиф ҳамда тавсияларини берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Олтинкўл ва Балиқчи туманларида бўлиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда қайта тикланувчи электр станцияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар билан танишди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🎉“Ҳоким Академияси” платформасида аъзолар сони 42 мингга етди!

Академиямизга ишонч билдирган минглаб фойдаланувчилар ва яна ўн минглаб қизиқувчилар аъзолиги билан 42 минг 465 та бўлдик!

📊 Келинг, платформа аъзолари сони билан яқинроқ танишамиз:

🔹 Президент мактабига тайёрланаётган ўқувчилар сони 8 минг 202 нафар;

🔹Хорижий тилни ўрганаётганлар сони 3 минг 591 нафар;

🔹Абитуриентлар сони 11 минг 328 нафар;

🔹Малака оширувчи устозлар сони 19 минг 344 нафар;

Платформада фойдаланувчилар сони соат сайин ортиб бормоқда.

Бу эса бизни сиз учун ажойиб янгиликлар қилишга ундамоқда!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида 2023 йил 4 февраль куни Андижон Давлат Университетида қуёш панеллари ўрнатадиган ва уларга хизмат кўрсатувчи сервис бригадаларини ташкил этиши бўйича семинар ўтказилган эди.

Унга кўра, шаҳарлар ва туманларда жами 112 та, шундан биринчи босқичда 18 та қуёш панеллари ўрнатадиган ва уларга хизмат кўрсатадиган сервис бригадалар ташкил этилиб, уларнинг 200 нафар аъзоларини 10 кун давомида профессор ўқитувчилар томонидан малакасини ошириш бўйича 2023 йил 6 февраль кунидан амалий ишлари бошланди.

Иккинчи боқичда 94 та бригадалар ташкил этилиб, 1 минг 36 нафар аъзолари ўқитилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи тумани Ифтихор маҳалласидаги "Web king" ўқув марказида бўлди.

Ёшларнинг замонавий ахборот технологияларини қай даражада ўрганишаётгани билан танишди.

IT мутахассислари бугунги замонавий дунё учун зарур.

Сизларнинг ҳам таълим олиб, ҳам иш билан таъминланишингиз учун IT ва логистика марказини бир ҳудудда ташкил этамиз, - деди вилоят раҳбари.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи жараёнида Андижон туманидаги 55-мактабда ташкил этилган дуал таълим тизими билан танишиб, ушбу амалиётни "Андижон тажрибаси" сифатида кенг татбиқ этиш юзасидан тавсиялар берган эди.

Шунга кўра вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун Балиқчи туманидаги 54-умумтаълим мактабида бўлиб, ушбу муассасада дуал таълим тизимини ташкил бўйича масъуллар билан учрашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok