Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
ХАТЛОВ ЖАРАЁНЛАРИДА МУРОЖААТ ВА МУАММОЛАР УЙМА-УЙ ЎРГАНИЛМОҚДА

Олтинкўл туманида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юриб, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини ўрганишмоқда.

Шунингдек, ҳатлов жараёнларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар, таклифлар рўйхатга олиниб ижроси бўйича сектор штабларига топширилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига, туманда ташкил этилган хатловда 1987 та хонадонга кириб борилди.
Туманда хатлов жараёнлари сектор ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КИЧИК ГЭСЛАР ҚУРИШ БОРАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ...

Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи давомида мамлакатимизда гидроэнергетика соҳаси, хусусан, кичик ГЭСларни кенг кўламли қуриш ҳамда бу борадаги имкониятлар таҳлил этилган эди.

Андижонда ҳам ана шундай лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Деалан Энерго” компаниясининг вакиллари билан мулоқот ўтказди.

Жараёнда компания ходимлари гидроэлектростанция қуриш борасидаги лойиҳалар тақдимотини ўтказдилар.

Шунингдек, мутахассислар мазкур ГЕСларнинг энергия ишлаб чиқариш қуввати, турлари, ишлаш имкониятлари ва қулайликлари хусусида атрофлича маълумотлар бердилар.

Ўз навбатида вилоят раҳбари ҳудудда ГЭСларни қуриш ҳамда мавжудларини модернизациялаш ва реконструция қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритиб, лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"МАЪРИФАТ ЎРНИНИ РАДИКАЛЛАШУВ ВА ЖАҲОЛАТ ЭГАЛЛАШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ!" МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун, 7 февраль куни Андижон давлат педагогика институтида "Маърифат ўрнини радикаллашув ва жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз!" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Биринчи проректор M.Парпиев, Хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси С.Юсупова, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Андижон вилоят худудий бошқармаси етакчи мутахассиси Ф.Рустамова, Андижон шаҳар ҳоким ўринбосари, шаҳар тарғибот гуруҳ раҳбари Н.Улуғбекова, факультет деканлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok