Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.38K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Навбатдаги хушхабар!
Андижонда каронавирус юқтириб олган 5 нафар фуқаро буткул соғайди


Бугун, 26 апрель куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган 5 нафар беморлар буткул соғайди.

Уларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл кишилардир. Шундан 3 нафари вояга етмаган бўлиб, энг кичиги 2013 йилда туғилган.

Соғайганларнинг 2 нафари Андижон шаҳар, 1 нафари Андижон тумани ва 2 нафари Балиқчи туманидан бўлиб, 2 нафар аёл уй бекаси ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар вилоятда 152 нафар фуқаролар вирусга чалинган бўлиб, шундан 61 нафари буткул соғайди. Ҳозирда 91 нафар беморлар даволанмоқда.

http://t.me/andpress
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулотлар

1. Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.

2. Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, ширчой ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.

3. Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.

4. Банан, гилос, анжир, ўрик, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим.

Юқоридаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан, алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу кун давомида ўзимизни яхши ҳис қилишимизга замин яратади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ички ишлар ҳодимлари халқимизнинг тинчлигини сақлашдан ташқари, саломатлигини ҳам сақлашда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар"

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ва соғайиш ҳолати кўрсаткичлари қандай ўзгармоқда?

Манба: ССВ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ёш тадбиркорлар 700 та оилага саҳоват қутиларини улашишди

Карантин муносабати билан юртимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган ва боқувчиси йўқ оилалар учун ёрдам бериш мақсадида "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракати фаолияти йўлга қўйилди.

Бугун Aндижон вилоят Ёшлар марказида "Ёшлар - Келажагимиз" жамғармаси томонидан имтиёзли кредитлар асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар вилоятимиздаги 700 та оила учун умумхалқ ҳаракатига ҳомийлик қилдилар.

Саҳоват қутиларида озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар ва антисептик воситалари жамланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНДА ФИДОЙИЛИК КЎРСАТГАН ШИФОКОРЛАР РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга ҳар кунлик қўшимча тўловларининг тўланиши тўғрисида маълумот:

Йил бошидан - 27.04.2020 ҳолатига кўра:

Жами:

▪️Ойлик лавозим маошларига 6 % миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар рақамлари :

▫️Тўланган ходим сони - 8 623
▫️Тўланган маблағ - 13 831*

*млн сўмда

▪️14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлар рақамлари:

▫️Тўланган ходим сони - 1040
▫️Тўланган маблағ - 21980*

*млн сўмда
137-қ (2).pdf
4.6 MB
Андижон вилояти ҳокимининг "Андижон вилоятида кўчма савдо фаолиятини амалга оширишнинг тартиб-таомиллари механизмларини апробациядан ўтказиш тўғрисида"ги 137-Қ сонли қарори

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда
15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз.

ЎзР ФВВ Матбуот хизмати
МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг ўлим кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШ ТАДБИРКОРЛАР 700 ТА ОИЛАГА САҲОВАТ ҚУТИЛАРИНИ УЛАШИШДИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Кучли шамол водий вилоятларида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд.

Ҳурматли фуқаролар!

Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилиш чораларини кўришингизни ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram