Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.7K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Бўстон тумани тиббиёт бирлашмасига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Бўстон тумани тиббиёт бирлашмасига 3.5 млрд. сўмлик лойиҳа асосида қуёш панелларини ўрнатилиши белгиланган.

Шунга асосан Республика энергетика вазирлиги томонидан ҳомийлик асосида 350 КВли электрни қайта тикловчи қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.

Бугун ушбу қуёш панеллари туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинди ва ўрнатиш ишлари бошланмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида сотилаётган автобензин маҳсулотлари сифати назоратда

Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Андижон вилоятидаги автомобилларни бензин билан таъминлаш бўйича муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги АЁҚШларда сотилаётган автобензин маҳсулотлари сифати устидан назорат ўрнатилган.

Жумладан, жорий йил бошидан “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги АЁҚШлардаги 243 минг 619 литр АИ-92 маркали автобензин маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтказилиб, 10 та АЁҚШлар томонидан 64 минг 317 литр АИ-80 маркали автобензинни АИ-92 маркали автобензин сифатида сотиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатлар бартараф этилиши таъминланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ҳозирги кунда АИ-80 маркали автобензин сотилаётган ҳар бир АЁҚШларга “Андижон нефт базаси” МЧЖнинг маъсул ҳодимлари бириктирилиб, шаҳобчада автобензин сотилган автотранспорт воситалари мониторинги юритилиб, келтирилган автобензинни охиригача сотилиши таъминланмоқда.

“Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан назорат ишлари давом эттирилмоқда.

Истеъмолчилар томонидан АЁҚШларда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин маҳсулотлари сифати бўйича эътирозлари келиб чиққанда “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по мерам сокращения бедности и обеспечения занятости населения, а также создания дополнительных условий для развития малого бизнеса.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Мисол учун, Андижон вилояти жорий йилда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 40 мингта, пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 75 мингта ва мавсумий ишлар орқали 200 мингта, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этиш, саноат зоналарида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва марказий кўчаларни хизматларга ихтисослаштириш, савдо-сервис объектларини барпо этиш ҳисобидан 135 мингта; оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар ҳисобидан 20 мингта иш ўринлари яратишни режа қилган.

Ёки, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида картошкачиликни йўлга қўйиб, 10 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, боғларнинг суғориш тизимини тиклаш ҳисобига 2 минг, Кўкдалада тарвуз экишни йўлга қўйиб, 32 минг, Миришкорда дала четларига
тут эктириш ҳисобига пиллачиликда қўшимча 6 минг аҳолини даромадли қилишни режа қилган.

Қолган вилоятлар-чи? Бу борада ҳудудларнинг дастурлари билан бирма-бир танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилди.

Шу билан бирга, камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидланди.

Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизми – аҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди. Шу боис, маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.

Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ушбу экспертлар билан бирга барча вилоятларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни ташкил қилиш, вилоят ҳокимлари билан бирга 2023 йил учун бандлик дастурини туманлар кесимида қайтадан кўриб чиқиб, тасдиқлаш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter