Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.3K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
❗️ДИҚҚАТ ЁЛҒОН (ФЕЙК). Интернет фирибгарларининг тузоғига тушманг!
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев оиладаги ҳар бир бола учун 500.000 сўм тўлаш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Агар сиз ҳали пул олмаган бўлсангиз ариза ушбу сайтда топширишингиз мумкин" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўмир таъминоти Андижон филиали бош муҳандиси С.Қутлуқов

#brifing

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига шарҳ

Қарорга мувофиқ хизматга қабул қилинган ходимларга нисбатан тайинланадиган дастлабки синов муддати амалдаги 3 ойдан 1 йилгача узайтирилади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Андижон шаҳри, Семашкодаги катта трансформатор ёниб кул бўлмоқда" сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:


Мазкур ҳолат бугун 24 январь куни эрта тонгда содир бўлган. Рўй берган ёнғин шу вақтнинг ўзида тегишли мутахассислар томонидан ўчирилган.

Ушбу трансформатор соҳа мутахассислари томонидан таъмирланиб ҳолат бартараф этилган.

Ҳозирда аҳолига электр энергиясини етказиб бериш тикланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бўстон тумани тиббиёт бирлашмасига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

Бўстон тумани тиббиёт бирлашмасига 3.5 млрд. сўмлик лойиҳа асосида қуёш панелларини ўрнатилиши белгиланган.

Шунга асосан Республика энергетика вазирлиги томонидан ҳомийлик асосида 350 КВли электрни қайта тикловчи қуёш панелларини ўрнатиш белгиланган.

Бугун ушбу қуёш панеллари туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинди ва ўрнатиш ишлари бошланмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаларида сотилаётган автобензин маҳсулотлари сифати назоратда

Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Андижон вилоятидаги автомобилларни бензин билан таъминлаш бўйича муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги АЁҚШларда сотилаётган автобензин маҳсулотлари сифати устидан назорат ўрнатилган.

Жумладан, жорий йил бошидан “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги АЁҚШлардаги 243 минг 619 литр АИ-92 маркали автобензин маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтказилиб, 10 та АЁҚШлар томонидан 64 минг 317 литр АИ-80 маркали автобензинни АИ-92 маркали автобензин сифатида сотиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатлар бартараф этилиши таъминланиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

Ҳозирги кунда АИ-80 маркали автобензин сотилаётган ҳар бир АЁҚШларга “Андижон нефт базаси” МЧЖнинг маъсул ҳодимлари бириктирилиб, шаҳобчада автобензин сотилган автотранспорт воситалари мониторинги юритилиб, келтирилган автобензинни охиригача сотилиши таъминланмоқда.

“Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан назорат ишлари давом эттирилмоқда.

Истеъмолчилар томонидан АЁҚШларда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин маҳсулотлари сифати бўйича эътирозлари келиб чиққанда “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok