Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Юртимизда аномал совуқ кунлари ички бозорларимизда нарх-наво сунъий оширилмаслиги юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, Андижон тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи "Куйганёр деҳқон бозори"да бўлиб,  зарурий озиқ-овқат нархлари билан танишиб бозордаги харидорлар билан нархлар бўйича суҳбатлашишди.

Ҳозирда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича аҳолида эътирозлар мавжуд эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Каримовлар шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларини эртанги ўқув жараёнларига пухта тайёрлаш, ўқув хоналарни меъёрий талабларига мос иситиш, мактабгача таълим ва тиббиёт бирлашмаларидаги қиш мавсумида олиб борилаётган ишлар шунингдек Фитрат МФЙ ҳудудига олиб келинган янги ТПни ўрнатиш ишлари ва аҳолига электр энергияси тезкор етказиб бериш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечириб, масъулларга қўшимча кўрсатма ва топшириқлар бермоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Таълим муассасаларини ўқув жараёнига тайёрлаш ишлари давом этмоқдаВилоят ҳокимининг Жалақудук туманига бириктирилган вакили Р.Арзиев туман ҳокими Ҳ.Латипов биргаликда тумандаги таълим муассасаларини таълим жараёнига тайёрлаш ва иситилиши бўйича назорат тадбирларини амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз айни дамда барча ижтимоий соҳа объектларида ўқиш кунларига тайёргарлик жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok