Куни кеча Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш бўйича барча ҳоким ва секторлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Мазкур топшириқ ижросини бажариш бўйича Марҳамат туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Марҳамат туманининг чекка ҳудудларидан бири «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаролар учун исинишлари, телефонларини қувватлантириш ва бепул овқатланиш имконияти яратилди.
Андижон шаҳридаги 14014-ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Марҳамат тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида аҳоли исиниши, иссиқ овқат ва чой ичиши мумкин бўлган ҳарбий дала ошхоналари ўрнатилди. Шунингдек, бу ерда фуқаролар китоб ўқишлари ва шахмат-шашка ўйнашлари мумкин.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Хўжаободда бир гуруҳ соҳа заҳматкашлари рағбатлантирилди
Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан электр, газ ҳамда сув таъминоти корхонасининг аномал совуқда тун-у кун носозликларни бартараф этиш жараёнларида меҳнат қилаётган ишчи ходимлар моддий рағбатлантирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан электр, газ ҳамда сув таъминоти корхонасининг аномал совуқда тун-у кун носозликларни бартараф этиш жараёнларида меҳнат қилаётган ишчи ходимлар моддий рағбатлантирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қахратон қиш ҳукмини ўтказаётган айни кунларда энергия ресурсларига талаб ортди. Шу боис кун давомида электр энергияси етказиб беришда чекловлар амал қилмоқда.
Балиқчи электр тармоқлари корхонаси диспетчерлик пунктида туман ҳокими навбатчи вазифасида телефон орқали истеъмолчилар мурожаатларини тинглаб масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Балиқчи электр тармоқлари корхонаси диспетчерлик пунктида туман ҳокими навбатчи вазифасида телефон орқали истеъмолчилар мурожаатларини тинглаб масалаларни ҳал этиш чораларини кўрди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳурматли тоза ичимлик суви истеъмолчилари!
Республикамизда, хусусан, Андижон вилоятидаги ноқулай об-ҳаво шароитида сув қувурларининг музлаб қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу айниқса, кўп қаватли турар-жой биноларида катта муаммоларга сабаб бўляпти. “Андижон сув таъминоти” МЧЖда сув таъминотида узилишлар бўлган ҳудудларга махсус транспорт воситалари орқали тоза ичимлик сувини етказиб бериш йўлга қўйилган бўлиб, бу борадаги фаолият кеча-ю кундуз давом этмоқда. Шундай бўлишига қарамай, сизлардан сиз истиқомат қилаётган ёки меҳнат қилаётган бинодаги ичимлик ва оқова сув қувурларини иссиқ сақлашингизни илтимос қиламиз. Бунинг учун қувурларни қалин мато, иссиқлик сақловчи қурилиш хом ашёлари билан ўраб қўйишингиз, дераза, туйнук ва эшикларни ҳар доим ёпиб юришни тавсия этамиз.