Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Аномал совуқ шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бугун Пахтаобод тумани ҳокими А.Латифжонов ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили И.Умурзаковлар Нодирабегим, Муаззинбой, Наврўз, Мустақиллик, Гузар ва Дўнгқишлоқ маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила вакиллари хонадонларида бўлишди ва ҳар бир хонадонга 1 тонна миқдорида кўмир ёқилғиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳудудидаги йўлларда қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида йўлларда қишки қаров ишлари барча шаҳар ва туманларимизда кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Жумладан, Балиқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўлларни қордан тозалаш, музламалар вужудга келишини олдини олиш ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўлларга қум туз сепиш ишлари амалга оширилиб, қишки қаров ишлари билан бир қаторда, қиш фаслида йўлларимизни турли мавсумий талофатлардан сақлаш юзасидан чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимлигининг Шаҳрихон туманига бириктирилган вакили, Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири Э.Абдужалилов туманнинг "Андижонлик", "Абдусамат", "Намозгоҳ" ҳамда "Навбаҳор" маҳаллаларида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, 10 нафар кам таъминланган хонадон вакилларининг холидан хабар олинди.Ушбу хонадонларга кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Юртимизда аномал совуқ кунлари ички бозорларимизда нарх-наво сунъий оширилмаслиги юзасидан доимий назорат олиб борилмоқда.

📍Бугун Андижон тумани ҳокими
Б.Маматкаримов "Куйганёр деҳқон бозори"да бўлиб, зарурий озиқ-овқат нархлари билан танишиб бозордаги харидорлар билан нархлар бўйича суҳбатлашди.

Ҳозирда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича аҳолида эътирозлар мавжуд эмас.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok