Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
⚡️Вилоят вакили, Избоскан туман прокуратураси, туман департаменти ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари туман марказида жойлашган "Избоскан Деҳқон бозори" олдида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркасидаги нарх-наволар билан танишдилар. Қолаверса, бозор маъмуриятига ярмаркалар билан биргаликда умумий савдо дўконларидаги нархларни ҳам барқарор ушлаб туриш вазифалари юклатилди.

Ундан ташқари ишчи гуруҳ вакиллари туман марказида жойлашган Дорихоналарда сотилиши таъқиқланган дори воситалари сотувини олдини олиш учун рейд тадбирлари ўтказдилар.

Рейдлар давомида бир неча дорихоналарда сотилиши расман таъқиқланган дори воситалари ҳалиҳам савдода эканлиги аниқланиб, тегишли орган ходимлари томонидан қонуний тарзда чора кўрилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятдан бириктирилган вакил ҳамда Бўстон тумани сектор раҳбарлари томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, у ерда иситиш тизими билан танишиб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, туман электр тармоқлари корхонасида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишди.

Жараёнда асосий этиборни фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишдан тортиб унинг ижроси қай тартибда амалга оширилишини назорат қилиб бордилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида байрам кунлари криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш борасида Идоралараро республика ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ишлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Идоралараро республика ишчи гуруҳининг Андижон вилоятидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Асака тумани ҳокимининг ўринбосари шахар ҳокими ва вилоятдан бириктирилган вакил М.Нишанов ҳудудларда бўлишиб, қиш мавсуми билан боғлиқ масалаларни ўрганишмоқда.

Ўз навбатида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари "Тажриба" МФЙда жойлашган 6-Мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, кичкинтойлар масканида яратилган шарт-шароитлар, хусусан, иситиш тизими ҳолатини ўрганишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok