Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.35K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Пахтаобод тумани ҳокимининг ўринбосари ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакиллари ҳудудларда бўлишиб, қиш мавсуми билан боғлиқ масалаларни ўрганишмоқда, ўз навбатида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тадбирлар ташкил этилмоқда.

Бугун ишчи гуруҳ вакиллари туманнинг Шомат ва Қумшайдон маҳаллаларида бўлишиб, аҳолига арзонлаштирилган кўмир ёқилғиси тарқатилиши жараёнини назорат қилишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудда жойлашган 12-Мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, кичкинтойлар масканида яратилган шарт-шароитлар, хусусан, иситиш тизими ҳолатини ўрганишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳамда сектор раҳбарлари, коммунал соҳа масъуллари биргаликда қишнинг совуқ кунларида маҳаллаларда долзарб бўлиб турган муаммоларга ечим топиш учун ҳудудларга бориб аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказишмоқда.

Балиқчи тумани Туркистон маҳалласидаги учрашувда аҳоли вакилларининг мурожаатлари тингланиб ҳал этиш чоралари кўрилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Шаҳрихон тумани "Янги ваҳим" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ип йигирув, бўёқ ва сочиқ тўқув ишлаб чиқариш фабрикаси лойиҳаси доирасида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев мазкур қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур лойиҳа 4 гектар майдонда қурилмоқда ва фабрика ўзи ишини бошлаганидан сўнг 1400 нафар фуқаролар иш билан таъминланади.

Айни кунларда куннинг совуқ бўлишига қарамасдан мазкур қурилиш объектида қизғин ишлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok