Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.9K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, эҳтиёжманд ҳамда оила аъзолари хорижий мамлакатларда меҳнат қилаётган мигрантлар хонадонларида бўлиб, Янги йил байрами арафасида уларга Президентимизнинг байрам совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

Туманда бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги йил" байрами муносабати билан Андижон шаҳрида ўрнатилган марказий арчалар ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланиши мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АСАКА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА БАЙРАМОЛДИ ТАШРИФЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...

Асака тумани ҳокими Б.Умматовнинг Нурафшон, Шодлик, Беруний ва Ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинларида кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиш билан бирга фарзандлари хорижда бўлган меҳнат мигрантларининг оилаларига алоҳида эътибор қаратилиб, улар билан телеграм тармоғи орқали видеоалоқа тарзида суҳбатлар ҳам уюштирилди.

Мазкур видеосуҳбатлар давомида меҳнат мигрантларининг яшаш ва меҳнат шароитлари билан танишган туман ҳокими уларни кириб келаётган янги 2023 йил билан самимий муборакбод этиб, эзгу ва ҳайрли тилаклар билдирди.

Ўз навбатида хориждаги юртдошларимиз ҳам халқимизга хос бағрикенглик ва меҳр-оқибат фазилатларига мос бўлган мана шундай ташрифлардан мамнунлик изҳор этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОЛАЖОНЛАРГА ПРEЗИДEНТ СОВҒАЛАРИНИ УЛАШДИ...

Янги йил байрамининг ўзига хос шукуҳи бор. Айниқса «Президент арчаси» тадбирининг таровати болажонлар билан янада завқли. Андижон шаҳридаги «Қўғирчоқ театри»да анъанага кўра Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар учун «Президент арчаси» тадбири ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов болажонларни Янги йил билан самимий қутлаб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини йўллади. Шунингдек, 14 турдаги ширинликлар, 3 турдаги ўқув қуроллари, электрон китоб, термос ва шахмат жиҳозларидан иборат бўлган Президент совғаларини ўз эгаларига улашди.

Қорбобо ва қорқиз, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари байрамга янада жозиба бағишлади. Ватан, Истиқлол, Янги йил, бахтли болаликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok