Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДА ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММО ТЕЗКОРЛИК БИЛАН БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Соат 23:00 атрофида Хонобод шаҳридаги Бунёдкор МФЙ нинг Тараққиёт ва Нурафшон кўчаларида электр энергиясида юзага келган авария сабабли мазкур кўчаларда электр энергиясида узилишлар юзага келган эди.

Шаҳар ҳокими бошчилигида масъул мутасаддилар ушбу ҳолатни имкон қадар тезкорлик билан бартараф қилиш учун керакли ишлар амалга оширдилар ва соат 01:30 да ушбу кўчаларга электр энергияси етказиб бериш тўлиқ тикланди.

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари

Электр энергиясидаги шу каби ҳолатлар юзага келмаслиги учун ортиқча кучланишдаги электр жиҳозларидан имкон қадар фойдаланмасликларингизни ва электр энергиясини оқилона сарфлашларингизни сўраб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятида "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали тадбиркорлар учун ушбу мулкларни

📢 СОТИБ ОЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ !!!

🔷 Давлат активлари 69 та - (кўриш)

🔷 Давлат мулкини ижарага бериш 317 та - (кўриш)

🔷 Кўчмас мулк 190 та - (кўриш)

🔷 Автотранспорт 64 та - (кўриш)

🔷 Ер участкалари тадбиркорлик ва шахарсозлик 1845 та (кўриш)

🔷 "Ўзпаxтасаноат" АЖ мол-мулклари 5 та - (кўриш)

🔷 Кўчма савдо жойлари 1621 та - (кўриш)

🔷 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 256 та - (кўриш)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби қондирилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қўрғонтепада талабалар автобуси ҳаракатлана бошлади

Батафсил
: халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ИИБнинг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари томонидан ташкилот муассасалардаги иситиш тизимларининг яроқлилик аҳволи доимий равишда кўздан кечирилмоқда.

Мамлакатимиз бўйлаб қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда, вилоят, шаҳар-туманларда алоҳида штаблар ташкил этилиб, куну-тун фаолият кўрсатиб келишмоқда.

Мавсум давомида вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари бошлиқлари томонидан ўзларининг ҳудудларидаги таълим даргоҳлари, ижтимоий соҳа объектларининг мавсумга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги, синфхона ва кабинетларнинг иситиш тизимларининг яроқлилик аҳволи доимий равишда кўздан кечирилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда фойдаланиб келинаётган электр трансформаторларни яроқлилик ҳолатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, аҳоли учун ажратилаётган кўмир маҳсулотларини манзилига етиб бориш ва тарқатиш жараёнлари ҳам жойлардаги ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг шахсан назорати остида амалга оширилмоқда.

Қиш мавсумини беталафот ўтказишда бошқа соҳа ходимлари қаторида ички ишлар органлари ходимлари ҳам кенг қамровда сафарбар этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МУАММО ИЗЧИЛ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Аввал хабар берганимиздек, Андижон туманида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов топшириғига асосан тузилган ишчи гуруҳ кечаю-кундуз фаолият олиб бормоқда. Махсус штабга келган маълумотга кўра, Андижон тумани Султонобод МФЙ ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилган. Муаммо жойига бориб ўрганилганда, юқори кучланишли трансформаторда авария ҳолати аниқланди. Андижон тумани ҳокими
Б.Маматкаримов назорати остида махсус бригада ушбу ҳолатни бартараф этди ва ҳудуд аҳолисининг электр таъминоти тикланди.

Андижон тумани ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ