Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хонобод шаҳри Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда иситиш тизимлари ҳолатлари кўздан кечирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Булоқбоши туманида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

🔸Байрам тадбирида туман ҳокими Ў.Мамуров, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, тизимидаги ташкилот раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Мамуров қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан табриклаб, 2022 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида эришилган ютуқларга тўхталиб, туманнинг белгиланган шартномавий режаларини вилоятда биринчилар қаторида бажарилишида намуна кўрсатган фермер хўжаликларини эътироф етти,

Тадбир давомида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси фермер ва томорқа ер хўжалиги Кенгаши томонидан «Илғор фермер» кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ фермерларга кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, бир гуруҳ илғор фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАЛҚ РОЗИЛИГИ ЙЎЛИДА МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА...

Аввал хабар берганимиздек, Президентимиз топшириғига асосан 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда шароити оғир бўлган энг чекка қишлоқларда бўлишиб аҳолининг кундалик кайфиятига бевосита таъсир кўрсатаётган энг долзарб муаммоларни ўрганиш орқали 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича Андижон вилояти Асака туманида ҳам ўрганиш ишлари олиб боришган эди. Ўрганишлар натижасида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ички йўллар масаласида аҳолини қийнаб келаётган масалалар тингланган эди.

Фуқароларни бугунидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадида ўрганишлар исботини топиб бугун тумандаги «Шўрқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолисининг ҳам кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ички йўл масалалари ўз ечимини топмоқда.

Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Республика ишчи гуруҳ вакили назорати остида Асака тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва тизимдаги корхоналар томонидан аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш мақсадида қишнинг ноқулай об-ҳавосига қарамай йўлсозлар томонидан 700 метр масофадаги тупроқ-лойли кўчалар махсус техникалар ёрдамида текисланиб, тош-шағаллаштириш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok