Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
ВИЛОЯТ ВАКИЛИ ҲАМДА ТУМАН ҲОКИМИ МАҲАЛЛАЛАРДА...

Вилоят вакиллари ҳамда Избоскан тумани ҳокими Урганжи маҳалласидаги 43-мактабда бўлиб, бу ердаги иссиқлик тизимидаги камчиликлар бартараф этилаётгани билан танишди.

Бундан бир неча кун аввал, тунги рейд давомида мазкур мактабнинг бир қисми исимаётганлиги, бунга сабаб эса, қозонхонадаги иш охирига етмагани аниқланган эди. Бугун эса масъулларнинг ёрдамлари билан, иссиқлик тизимидаги айланма сув ҳарақатини ҳамда ҳаво ҳароратини бир меъёрда ушлаб туришга ёрдам берувчи мотордаги носозлик бартараф этилаётганига гувоҳ бўлинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Хонобод шаҳри Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда иситиш тизимлари ҳолатлари кўздан кечирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Булоқбоши туманида «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» байрамига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

🔸Байрам тадбирида туман ҳокими Ў.Мамуров, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, тизимидаги ташкилот раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Ў.Мамуров қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан табриклаб, 2022 йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида эришилган ютуқларга тўхталиб, туманнинг белгиланган шартномавий режаларини вилоятда биринчилар қаторида бажарилишида намуна кўрсатган фермер хўжаликларини эътироф етти,

Тадбир давомида туман ҳокими Ўзбекистон Республикаси фермер ва томорқа ер хўжалиги Кенгаши томонидан «Илғор фермер» кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ фермерларга кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, бир гуруҳ илғор фермер хўжалиги раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ва меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда байрамга бағишланган концерт дастури намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok