Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Марҳамат тумани «Миришкор» ва «Дўстлик» МФЙ ҳудудларида Андижон вилоятидан Марҳамат туманига бириктирилган вакиллар, туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур ҳудуддаги фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганишмоқда.

Бундан ташқари ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимлари ҳам кўздан кечирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиб, қиш мавсумида юзага келадиган муаммоларга ўз вақтида ижобий ечим топишдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманига вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар А.Ғиёсов, Ж.Мансуров, туман ҳокими Ў.Мамуров ва туман прокурори Х.Юсуповлар туман Деҳқон бозорида бўлиб, бозордаги маҳсулотлар тўкинлиги, нарх наволар ҳолати ҳамда қиш мавсумида савдогар ва харидорлар учун яратилган шароитлар, санитария–гигиена ҳолатлари билан танишдилар.

Шунингдек, тумандаги газ қуйиш шахобчаси раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини табиий газ билан таъминлаш учун газ шохобчаларини вақтинчалик график асосида ишлашга ўтганлигини ҳайдовчиларга тўғри тушунтириш ва нархларни сунъий ошишига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳи тумандаги «Қирғизбой» жоме масжидида хам бўлиб, нуронийлар билан суҳбатлашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимининг топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда.

Хўжаобод туманида ҳам вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар ҳамда туман ҳокими биргаликда ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг «Шаҳрихонсой» маҳалласида бўлдилар.

Маҳалла аҳолиси учун суюлтирилган газ баллонлари ҳамда ички йўлларни таъмирлаш мақсадида шағаллаштириш ҳамда трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили туманнинг «Ордай», «Чироқчи» ҳамда «Дилкушод» маҳалласида жойлашган ижтимоий объектлар бўлиб, бириктирилган вакиллар иссиқлик тизими ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Избоскан туманида ҳам вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, ҳар бир раҳбарлар, сектор раҳбарлари, қолаверса вилоятдан бириктирилган барча вакиллар ҳам «хонадонбай» иш ташкил этишни аллақачон бошлаб юборган.

Маҳаллаларда юрган ҳолда катта-кичик муаммо ва камчиликларни ўрганиб, бартараф этиш ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими ҳамда вилоятдан бириктирилган вакил Б.Эргашхўжаев ҳам туманнинг «Бешмирза» ва «Қум» кўча маҳаллаларига кириб, хонадонбай мурожаатларни эшитдилар.

Газ баллонга муҳтож фуқаронинг мурожаатига асосан сектор раҳбарлари мурожаатни ҳал этишди ва шу жойнинг ўзида газ баллони берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун 9 декабрь куни Андижон вилояти ҳокимлигининг ишчи гуруҳи, Андижон шаҳар ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ шаҳардаги «Мирпўстин» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўлишди.

Қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган электр энергия масалаларини ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok