Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижонда Янги йил байрами олдидан савдо ярмаркалари ташкил этилди

Батафсил
: Халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қўрғонтепа туманида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва туман сектор раҳбарлари «Янги ҳаёт» маҳалласида фаолият олиб бормоқдалар.

Мазкур жараён давомида аҳоли турар жойлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг иситиш тизимлари кўздан кечирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятдаги АЁҚШларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда

Андижон вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан АЁҚШларда ёқилғи нархининг сунъий кўтарилиши ҳамда ушбу ҳолат сабабли аҳолига қиммат ва сифатсиз хизмат кўрсатишни олдини олиш мақсадида ҳудудларда мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат тумани «Миришкор» ва «Дўстлик» МФЙ ҳудудларида Андижон вилоятидан Марҳамат туманига бириктирилган вакиллар, туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ мазкур ҳудуддаги фуқаролар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини ўрганишмоқда.

Бундан ташқари ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимлари ҳам кўздан кечирилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад аҳоли мурожаатларини жойида ўрганиб, қиш мавсумида юзага келадиган муаммоларга ўз вақтида ижобий ечим топишдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманига вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар А.Ғиёсов, Ж.Мансуров, туман ҳокими Ў.Мамуров ва туман прокурори Х.Юсуповлар туман Деҳқон бозорида бўлиб, бозордаги маҳсулотлар тўкинлиги, нарх наволар ҳолати ҳамда қиш мавсумида савдогар ва харидорлар учун яратилган шароитлар, санитария–гигиена ҳолатлари билан танишдилар.

Шунингдек, тумандаги газ қуйиш шахобчаси раҳбарларига қиш мавсумида аҳолини табиий газ билан таъминлаш учун газ шохобчаларини вақтинчалик график асосида ишлашга ўтганлигини ҳайдовчиларга тўғри тушунтириш ва нархларни сунъий ошишига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳи тумандаги «Қирғизбой» жоме масжидида хам бўлиб, нуронийлар билан суҳбатлашилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимининг топшириғига асосан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда аҳоли муаммолари ўрганилмоқда.

Хўжаобод туманида ҳам вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакиллар ҳамда туман ҳокими биргаликда ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг «Шаҳрихонсой» маҳалласида бўлдилар.

Маҳалла аҳолиси учун суюлтирилган газ баллонлари ҳамда ички йўлларни таъмирлаш мақсадида шағаллаштириш ҳамда трансформатор ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили туманнинг «Ордай», «Чироқчи» ҳамда «Дилкушод» маҳалласида жойлашган ижтимоий объектлар бўлиб, бириктирилган вакиллар иссиқлик тизими ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok