Қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Марҳамат тумани ҳокими Б.Юлдашев, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Н.Мўминов, секторлар раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тумандаги «Миришкор», «Ўқчи», «Қушчи», «Дурафшон», «Янги ҳаёт», «Барҳаёт» маҳаллаларида бўлишиб, қишнинг совуқ кунларида аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганиб, муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўришмоқда.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ИШЧИ ГУРУҲ ВАКИЛЛАРИ ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК ЖАРАЁНЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР
Вилоят ҳокимини топшириғи ижросини бажариш юзасидан Хўжаобод туманининг 38 та маҳалласига сектор раҳбарлари бошчилигида масъуллар бириктирилган бўлиб, ишчи гуруҳни асосий мақсади Ижтимоий объектлар ҳамда аҳоли турар жойларидаги муаммоларни ўрганиш ва мурожаатларни жойларда ҳал этиш, шунингдек аҳолини куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш ҳамда аҳолини турмуш тарзини янада яхшилашдан иборат
Жумладан бугун туман ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳамда вилоятдан бириктирилган вакиллар билан биргаликда тумандаги ижтимоий объектларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини ўрганишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 18-19 ноябрь кунлари бўлиб ўтган 35-ялпи мажлисида давлат харидлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди ва ушбу йўналишда йўл қўйилаётган хато, камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Шу муносабат билан Молия вазирлиги томонидан ҳудудларда Сенат аъзолари хамда вилоят, шаҳар-туман халқ депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
Жумладан, 2022 йил 6 декабрь куни Андижон вилояти ҳокимлиги биносида Давлат харидлари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат харидлари электрон тизимининг ишлаш тартиби, ҳудудлардаги бюджет ва корпоратив буюртмачилар томонидан амалга оширилган давлат харидлари таҳлили, мавжуд камчиликлар ва муаммолар хамда уларнинг ечимига доир масалаларни муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги Давлат харидлари департаменти директори Сарвар Назаров, Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши котибияти мудири Насибахон Тўйчиева, вилоят ҳамда шаҳар-туман халқ депутатлари, шунингдек давлат харидлари соҳасига тегишли бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этдилар.