Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Тошкент шаҳрининг UzExpoCenter 3-павильонида «CRAFT FAIR UZBEKISTAN» халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркасида Андижон ҳунармандлари ҳам муносиб иштирок этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ходимлари ҳамда туман-шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарлари иштирокидаги йиғилишда ишсиз аёллар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор долзарб вазифаларни белгилаб берган эди.

Бугун ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Шаҳрихон туманида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси маҳалла фаоллари ишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Ф.Рустамова бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосари З.Бозорбоева, бош отинойи М.Солиева, «Оқила аёл ҳаракати» раҳбари Р. Охунова ҳамда МФЙлар хотин-қизлар фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда маҳаллаларда ишсиз аёллар бўйича хатлов ўтказиш, ишлаш истагини билдирган аёллар бандлигини таъминлаш масаласи атрофлича муҳокама этилиб, фаолларга зарурий тушунча ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун вилоят Профессионал таълим муассасалари ўқувчи ёшлари иштирокида 3 декабрь - Ҳалқаро ногиронлар кунига атаб анъанавий тарзда "Кел, дунёга қувонч улашамиз!" акцияси ўтказилди.

Акция доирасида фаол ёшлар томонидан имконияти чекланган ва ногирон замондошларимиз холидан хабар олиш ҳамда уларнинг қалбларига қувонч улашиш учун хонадонлар ҳамда меҳр-мурувват уйларига ташрифлар ташкил этилди.

Шундай тадбирлардан бири Чувама аёллар "Мурувват уйи"да ўтказилди. Шундай тадбирлар вилоятимиз бўйлаб уч кун давомида ташкил этилиши режалаштирилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok